UZ

Сўнгги янгиликлар

00:14Муҳаммадзоҳид Суяров — Grenke Chess Open 2026 чемпионига айланди! 0 19:20Икки нафар боксчимиз Осиё чемпионати финалида, яна икки нафарида бронза 0 18:50Тимофеева Австрия турнири саралаши финалида кортга чиқди 0 18:26Нейт Диасга Конор Макгрегор билан жанг таклиф қилинди(ми?) 0 18:01Абдуқодир Ҳусанов: "Пеп Гвардиоладан жуда миннатдорман" 0 17:39"Махачев кучлими ёки Нурмагомедов?" - Царукян жавоб берди 0 17:17Дана Уайт UFC жангчилари шартномалари бўйича музокаралардан четлашганини айтди 0 16:52UFC чемпиони Том Аспиналл енгил машғулотларни бошлаганини айтди 0 16:30Хосе Мария Мендес: "Ўзбекистон футзалидаги яна бир янги саҳифани бошлашдан хурсандман" 0 16:01"Энди бу билан шуғулланишни истамайман" - Чисора фаолиятини якунлаганини тасдиқлади 0 15:39Арман Царукян Махачев — Топурия эҳтимолий жангининг ғолибини айтди 0 15:16Расман! Достон Бозоров Mangu 2 турнирида жанг қилади. Рақиб ҳам маълум (ПОСТЕР) 0 14:55Валерий Кечинов: "Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши ўйнаш ҳеч кимга, ҳатто Португалияга ҳам осон бўлмайди" 0 14:34Маҳмуд Мурадов ўзининг янги Лигасига асос солди 0 14:13Камшибек Конкабаев проф фаолиятини янги босқичга кўтариш учун Лондонга келди (ФОТО) 0

27 апр 19:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё чемпионати олдидан. Боксчиларимиз сўнгги қитъа биринчилигида қандай натижа кўрсатган эдилар?

30 апрель - 7 май кунлари Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб олади.


Турнирда иштирок этадиган таркибимиз маълум бўлди. Унга кўра, қитъа биринчилигида Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов,  Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Санжар Турсунов, Баҳодир Жалоловлар юртимиз шарафини ҳимоя қилгандилар.

Ушбу боксчилардан Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов каби спортчиларимиз 2 йил олдин Бангкокда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этганликларини таъкидлаб ўтишимиз лозим.



2015 йилги Осиё чемпионати якунларига кўра Ўзбекистон бокс терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритган эди. Биринчи ўринни қўшниларимиз Қозоғистон терма жамоаси ўзиники қилиб олган. Мезбон тайландликлар эса учинчи ўрин билан кифояланганлар.

2015 йили боксчиларимиз қитъа биринчилигида қуйидаги натижани қайд этганлар:

-49 кг: Ҳасанбой Дўсматов - олтин

-75 кг: Бектемир Мелиқўзиев - олтин

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров - кумуш

-56 кг: Муроджон Аҳмадалиев - кумуш

-64 кг: Фазлиддин Ғоибназаров - кумуш

-81 кг: Элшод Расулов - кумуш

-91 кг: Рустам Тўлаганов - кумуш

-60 кг: Элнур Абдураимов - бронза

Демак, Бангкок турнирида боксчиларимиз 2 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини, умумий ҳисобда эса 8 та медални қўлга киритганлар.

Ўша таркибдан Исроил Мадримов ва Баҳодир Жалоловлар совринли ўрин эгаллашни уддасидан чиқа олмаганлар. Шу ҳафта бошланадиган чемпионатда уларда Осиё чемпионати совриндорига айланиш учун яна бир имконият бўлади.

Ишонамизки, ўз уйимизда бўлиб ўтадиган турнирда икки йил олдинги натижа янада яхшиланади!

Азиз Тўхтамуродов




Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 апр 12:17:34
Bek
Сизларга қозоқ сайтларида ёритилган қуйидаги манзилдаги мақолаларни яъни, http://vesti.kz/amateur/235249/, http://www.sports.kz/news/ring-vse-rasstavit-po-mestam-v-tashkente, http://vesti.kz/amateur/235266/# ўқишни тавсия этаман. Ушбу мақолаларда қозоқ ва ўзбек боксчиларининг имкониятларига қозоқ экспертлари томонидан бахо берилган. Шу билан бирга, Қозоғистон томонидан Осиё чемпионатига жалб қилинган таркиб орқали улар WSBнинг плей оф босқичини хам ҳисобга олганликларини ҳамда жуда тўғри қарор қабул қилганликларини билиб олиш мумкин. Сайт ходимлари Сизлардан хам шу тартибдаги мақолаларни кутиб оламиз.
   
28 апр 10:34:49
SarvarPARKENTLIK 2706
Hozi uzbek tiger huddi barsaga oxwidi nomdor kuchli bokschila bir tarkib, dublyorla asnova darajasda emas. Wuninde cuba domadoresni real madridga öxwatdm. Chunki teng kuchli 2 ta xatto 3 ta tarkib bor ularda. Argilagos yoki Arlan Lopez samarqandga kelmasa ham örniga keladganlari jiddiy xavf yarata oladi
   
28 апр 10:30:49
SarvarPARKENTLIK 2706
Wsb.dayam bir xafta ötib wu tarkibmi. Jismony xolat kötararmikn. Bu cubaliklarga qöl keladi wekili. Aytgancha pleyofda 5 ta emas 10 ta jang böladi wekili 5 tadan 2kun.
   
28 апр 10:28:08
SarvarPARKENTLIK 2706
Tennis xisoblarini saytdan aval komentda yuserla biliwadi bir biridan boksda ham yuserla adminlada bir emas bir necha qadam oldinda
   
28 апр 10:26:16
SarvarPARKENTLIK 2706
Qozoq saytlarida faol. Bizda negadur suv quygandek jim jit..
   
28 апр 10:18:24
Ангрен
Bek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сайт ходимлари илтимос маълумотлар сифатини оширишга жиддий эътибор қаратинглар. Бу маълумотларни Википедия орқали билиб олиш хеч қандай муаммо туғдирмайдию. Қани тахлиллар ва асосий рақибларимиз тўғрисидаги маълумотлар? Шу билан бирга ОЧда қатнашадиган терма жамоалар вакиллари, уларнинг эришган натижалари тўғрисида маълумотлар бўлса ёмон бўлмасди.
Бизда хаммаси номига, хужа курсинга килинади.
   
28 апр 09:11:08
Bek
Сайт ходимлари илтимос маълумотлар сифатини оширишга жиддий эътибор қаратинглар. Бу маълумотларни Википедия орқали билиб олиш хеч қандай муаммо туғдирмайдию. Қани тахлиллар ва асосий рақибларимиз тўғрисидаги маълумотлар? Шу билан бирга ОЧда қатнашадиган терма жамоалар вакиллари, уларнинг эришган натижалари тўғрисида маълумотлар бўлса ёмон бўлмасди.
   
28 апр 01:06:25
Ангрен
Икки йил олдинги таркибдан Гоибназаров ва Тулагановдек боксчилар етишмаяпти хозр бизга. Мадримов ушанда уз имкониятини кулдан бой берган эди. Мадримовдан бошка бундай хатога юл куймаслигини кутиб коламиз...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг