UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

16 июл 14:18
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган шахматчиларимиз Тошкентда тантанали кутиб олинди

Теглар :  Шахмат
Шри-Ланканинг Калутра шаҳрида шахмат бўйича 7,9,11,13,15 ва 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат буйича Осиё чемпионати ниҳоясига етгани ҳақида хабар қилган эдик.

7-15 июль кунлари бўлиб ўтган мусобақада шахматчилар стандарт, рапид ва блиц йуналишлари буйича беллашишди. Унда қитъамизнинг 15 мамлакатидан тезкор шахмат йўналишида 422 нафар, блиц йўналишида 443 нафар, стандарт йўналишида 454 нафар ёш ақл идрок сохиблари иштирок этди.

Тезкор шахмат йуналишидаги баҳсларлда спортчиларимиз 4та олтин, 3та кумуш, 4та бронза медалларни қўлга киритиб, Осиё давлатлари ичида тезкор шахмат йўналиши бўйича тенгсиз эканликларини исботладилар. Стандарт йўналишидаги беллашувларда эса спортчиларимиз 7та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалига сазовор бўлишди. Ушбу йўналишда хам спортчиларимиз жамоавий ҳисобда 1-ўринни эгалладилар. Блиц йўналиши якунларига кўра эса спортчиларимиз 5та олтин, 6та кумуш ва 1та бронза медалини қўлга киритдилар.

Мусобақада жамоанинг муваффақиятли иштирок этишида Умида Омонова (13 ёшгача)нинг ҳиссаси катта бўлди. У стандарт, тезкор шахмат ва блиц йўналишлари бўйича Осиёлик тенгдошларига хеч кандай имконият колдирмади ҳамда 3 та олтин медаль эгасига айланди.

Шунингдек, Ҳумоюн Бегмуратов (2та олтин, 1та кумуш), Афрўза Ҳамдамова (2та олтин, 1та кумуш), Давлат Маҳмуджонов (2та олтин, 1та бронза), Руқия Олимова (2та олтин), Ситороа Сапарова, Али Қосимов, Абдималик Абдисаломов, Зилола Актамова, Муҳаммадали Абдураҳмонов, Олмос Раҳматуллаев (1тадан олтин) каби шахматчилар терма жамоамиз учун муҳим бўлган медалларни қўлга кирита олишди.

Бугун тонгда ушбу Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган шахматчиларимиз юртимизга қайтиб келишди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти. Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда мусобақа қаҳрамонларини тантанали кутиб олиш маросимини ташкил этди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминджанов, МОҚ ва Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Ёш шахматчиларимиз шарафига сайёҳлик автобусида чемпионлар паради ташкил этилди. Кейинчалик ушбу тантаналар Миллий олимпия қўмитасида ҳам давом эттирилди.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу муваффақият билан Ўзбекистон шахмат федерацияси, ёш спортчилар ва уларнинг мураббийларини табриклаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг