UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

13 янв 10:20
Янгиликлар

Футбол

Осиё Кубоги. Ўзбекистон бугун Туркманистонга қарши ўйнайди

Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги давом этмоқда.

Бугун Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинида майдонга чиқади. Мазкур баҳсда футболчиларимизга Туркманистон терма жамоаси рақиблик қилади. Марказий Осиё дербиси мақомидаги учрашувни мезбон ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Дарвоза ортида эса саудиялик ҳакамлар ишлашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Осиё кубоги. "F" гуруҳи.
Дубай. "Рашид" стадиони. 20:00 (Тошкент вақти билан 21:00)
Туркманистон - Ўзбекистон.
Ҳакамлар: 
Аммор Ал Жунаби, Муҳаммад Ал Ҳаммади ва Ҳасан ал Маҳри (БАА), Муҳаммад Абдулла Муҳаммад, Турки Ал Худоёр, Муҳаммад Ал Бакри (Саудия Арабистони).

Маълумот учун, терма жамоалар шу кунгача ўзаро 9 маротаба тўқнаш келганлар. Уларнинг 7 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. Яна 1 та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 1 та баҳсда туркманистонлик футболчиларнинг қўли баланд келган.

Қайд этиш лозимки, бугун қўлга киритиладиган 3 очко вакилларимиз учун муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини тақдим этади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг