UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

25 апр 15:12
Янгиликлар

Бошқалар

Осиё Олимпия Кенгаши Президенти ал Сабах Тошкентга келади

Теглар :  Сабах
Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов спорт соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

28-29 апрель кунлари Умид Аҳмаджонов таклифига биноан Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлади.

Ўзбек спортида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар йўлида республикада иқтидорли спортчилар захирасини шакллантириш, уларнинг сонини ошириш, халқаро ареналарда рақобатбардош спортчиларни тайёрлашда фан ва тиббиётнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Осиё Олимпия Кенгаши делегациясининг пойтахтимизга ташрифи давомида томонлар расмий учрашув ўтказиш билан бир қаторда, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, спортчиларимизнинг Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни, мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатига оид бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишлари кўзда тутилган.

Делегация таркибидан шунингдек, Ҳусайн ал-Мусаллам (Осиё Олимпия Кенгаши Бош котиби), Ҳайдар Фармон (Осиё Олимпия Кенгаши "Осиё ўйинлари-2018" директори), Люсен Альварес (Осиё Олимпия Кенгаши котиби), Аҳмад Азиз ал Аттия (Осиё Олимпия Кенгаши медиа офицери)лар ўрин олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг