UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

13 авг 07:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Осиё ўйинларининг бокс турнири тақвими эълон қилинди

ХХ Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси бокс бўйича ҳар бир вазн тоифасидаги мусобақалар жадвалини расман тасдиқлади.

Мусобақа 21 сентябрдан 2 октябргача бўлиб ўтади. Саралаш босқич жанглари 21 сентябрь куни бошланади, ярим финал баҳслари 29 ва 30 сентябрь, финаллар эса 2 октябрь куни бўлиб ўтади. 

Жадвалда ҳар бир эркаклар ва аёллар вазн тоифасидаги жанг саналари кўрсатилган бўлиб, бу жамоаларга Осиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш имконини беради. Дастлабки босқичда жанглар кунига икки сессияда ўтказилади. Кундузги дастур мусобақа кунига қараб, маҳаллий соат 12:00 (Тошкентда 8:00) ёки 13:00 (Тошкентда 9:00)да, кечки сессиялар эса 17:00 (Тошкентда 13:00)да бошланади. 2 октябрдаги финал жанглари ҳам иккита медаль дастурига бўлинади.

Эркаклар турнирида 55, 60, 70, 80, 90 ва 90 килограммдан юқори вазн тоифалари, аёллар ўртасида эса 51, 54, 60, 65 ва 75 килограммгача бўлган вазнлар тақдим этилади. Тўрт йил Ханчжоуда ўтган Осиё ўйинлари билан таққослаганда, эркаклар ва аёлларда биттадан вазн тоифалари олиб ташланган. 

Эълон қилинган жадвалга кўра, ҳар бир вазн тоифасига дастлабки жангларни ўтказиш учун аниқ кунлар ажратилган, шундан сўнг боксчилар ярим финал ва финал босқичларида рингга чиқишади.

Ташкилий қўмита мусобақа жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаяпти. Зарур бўлганда, сана ва вақтга ўзгартириш киритиш мумкин. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг