UZ

Сўнгги янгиликлар

19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0 16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0 15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - АҚШ, Ўзбекистон - Ҳиндистон ва бошқа натижалар (LIVE) 0 13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0

25 сен 18:20
Янгиликлар

Осиё ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик

Теглар :  Осиё ўйинлари
25 сентябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида олтинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди. 

Совриндорларимиз:

Олтин:

Сухроб Ходжаев (енгил атлетика)


Кумуш:

Милана Душев-Янич/Екатерина Шубина/Арина Танатмишева/Шаҳризода Мавлонова (байдаркада эшкак эшиш)

Владлен Денисов (каноэда эшкак эшиш)

Нилуфар Зокирова/Шоҳсанам Шерзодова (каноэда эшкак эшиш)


Бронза:

Расулжон Абдураҳимов (спорт гимнастикаси)



Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.


18:10. ОЛТИНННН!!! Енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналишида Сухроб Ходжаев 74.38 метр натижа билан биринчи бўлди! Ўзбекистонда еттинчи олтин!


18:05. 400 метрга эркаклар ўртасидаги югуриш баҳсларида Аббосбек Тоштемиров финал йўлланмасини қўлга кирита олмади. 


18:00. Босқон улоқтириш. Аюбхон Фаёзов баҳсларни 7-ўринда якунлади.


17:35. Енгил атлетика. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш баҳсларида Жонбиби Ҳукмова 17 нафар спортчи ичида 2-натижани кўрсатиб, финалга йўл олди. 


17:30. Футболчи қизларимиз чорак финалда Жанубий Кореяга 3:6 ҳисобида имкониятни бой беришди.


16:58. Енгил атлетика. Босқон улоқтиришда бизнинг спортчилар ўз иштирокини бошлади. Суҳроб Ходжаев ва Аюбхон Фаёзов баҳсларда иштирок этишмоқда. Суҳроб Ходжаев илк уринишда 70.92 метр масофани забт этди  ва илк уринишдан сўнг биринчи ўринга кўтарилиб олди. 


16:15. Енгил атлетиканинг кўпкураш баҳсларида қатнашаётган Ўғилой Норбоева умумий ҳисобда 4-ўринда якунлади. Медалга озгина етмади...


16:00. Енгил атлетика. Султон Гафуржонов 100 метрга югуриш баҳсларида 24 нафар спортчи ичида 24-натижани кўрсатди. 


15:00. Спорт гимнастикаси. Дилдора Арипова ўз чиқишини 4-ўрин билан тугатди. Медалга озгина етмай қолди.


14:35. Чим устида хоккейчи қизларимиз Сингапурга 1:3 ҳисобида ютқазишди.


14:03. БИЗДА МЕДАЛЬ! Спорт гимнастикасида спортчимиз Расулжон Абдураҳимов брустдаги машқларда бронза медалига сазовор бўлди!


14:01. Сузиш. Илья Сибирцев 400 метр масофага эркин сузиш баҳслари финалида бешинчи ўрин билан кифояланди.


12:05. Соҳил волейболи. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Японияга 0:2 ҳисобида ютқазди.


11:51. Футбол. Эркаклар терма жамоамиз чорак финалда Саудия Арабистонини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди. Ярим финалдаги рақиб Япония ёки КХДР бўлади. 


10:23. Стол тенниси. Шоҳруҳ Искандаров Гонконг вакилига 1:4 ҳисобида ютқазди.


10:15. Гандбол. Қизларимиз Вьетнам терма жамоасини 29:21 ҳисобида мағлубиятга учратишди.


10:12. Футболчиларимиз Саудия Арабистони дарвозасига гол уришди. ЖОНЛИ ЭФИР УЧУН ЛИНК


10:00. Стол тенниси. Асел Эркебаева гонконглик рақибасига 2:4 ҳисобида ютқазди.


9:40. Қиличбозлик. Бугун жамоамиз баҳслар ўтказилмоқда. Терма жамоаларимиз қайд этган натижалар:

Аёллар (шпага): 

1/8 финал: Ўзбекистон - Ҳиндистон 45:29

1/4 финал: Ўзбекистон - Сингапур 41:42


Эркаклар (рапира)

1/4 финал: Ўзбекистон - Гонконг 33:45 


9:30. Енгил атлетиканинг еттикураш баҳсларида қатнашаётган Ўғилой Норбоева узунликка сакраш ва найза улоқтиришда чиқиш қилди. Ушбу иккита чиқишдан кейин ҳамюртимиз умумий ҳисобда 5-ўринни банд этиб турибди.


9:23. Абдумалик Халоков Шимолий Корея вакилини ишончли тарзда 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финал иштирокчисига айланди.


9:00. Бокс. Нигина Ўктамова тожикистонлик рақибасини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.  


8:55. Стол тенниси. Аружан Камалова қозоғистонлик рақибасига 0:4 ҳисобида ютқазди.


8:45. Ўқ отиш. Жавоҳир Соҳибов ҳам саралашда финалга етарли натижа кўрсата олмади. 18-ўрин. 


8:30. Ўқ отиш. Микс баҳсларида 10-натижани кўрсатдик. Бу финалга чиқишга етарли бўлмади.


8:19. Стол тенниси. Жуфтликда эркаклар терма жамоамиз Сингапурга 0:3 ҳисобида ютқазди.


8:12. Каноэда эшкак эшиш. 500 метр жуфтлик баҳсларида Нилуфар Зокирова ва Шоҳсанам Шерзодова тандеми маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегацияси ғазнасига кумуш медални қўшиб қўйди.


8:05. Каноэда 500 метрга эшкак эшишда Владлен Денисов ҳам кумуш медалга сазовор бўлди.


8:00. Куннинг илк медали кумуш бўлди! Байдаркада эшкак эшиш, аёллар (тўртлик), 500 м А финали. Милана Душев-Янич/Екатерина Шубина/Арина Танатмишева/Шаҳризода Мавлонова тўртлиги маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва Ўзбекистон делегациясига кумуш медални қўшиб қўйди.


7:12. Сузиш. Илья Сибирцев 400 метрга эркин сузишда энг яхши натижа билан финалга йўл олди. 


7:00. Сузиш. 50 метрга брасс усулида қатнашган вакилларимиз Муҳаммадисмоил Раҳмонов ва Искандар Садуллаев финалга етарли натижа қайд эта олишмади. Барчаси саралашда тугади бу йигитлар учун. 




25 сентябрь куни мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)


От спорти, аёллар, от йўрттириш саралаши - 5:30 - Алина Шевсова

Ўқ отиш, микст, 10 м масофага пневматик тўппончадан ўқ узиш саралаши - 5:45 - Муҳаммад Камолов/Нигина Саидқулова

Енгил атлетика, аёллар, еттикураш - 6:00 - Ўғилой Норбоева

Байдаркада эшкак эшиш, эркаклар (жуфтлик), 500 м ярим финали - 6:00 - Зиёдбек Йўлдошалиев/Шаҳриёр Маҳкамов

Сузиш, эркаклар, 50 м брасс саралаши - 6:08 - Искандар Садуллаев

Сузиш, эркаклар, 50 м брасс саралаши - 6:10 - Муҳаммадисмоил Раҳмонов

Қиличбозлик, аёллар (жамоавий), шпага - 6:30 - Ўзбекистон - Ҳиндистон 

Сузиш, эркаклар, 400 м эркин усулда сузиш саралаши - 6:45 - Илья Сибирцев

Ўқ отиш, эркаклар, 50 м пневматик милтиқдан ўқ узиш саралаши - 6:45 - Жавоҳир Соҳибов 

Байдаркада эшкак эшиш, аёллар (тўртлик), 500 м А финали - 7:40 - Милана Душев-Янич/Екатерина Шубина/Арина Танатмишева/Шаҳризода Мавлонова

Стол тенниси, эркаклар (жуфтлик) - 7:45 - Диёрбек Дилшодов/Шоҳруҳ Искандаров - Қуек Йонг/Панг Ю Ен (Сингапур)

Каноэда эшкак эшиш, эркаклар, 500 м А финали - 7:50 - Владлен Денисов

Стол тенниси, аёллар - 8:30 - Аружан Камалова - Зауреш Акашева (Қозоғистон)

Гандбол, аёллар - 8:30 - Вьетнам - Ўзбекистон

Бокс, аёллар (54 кг) - 8:45 - Нигина Ўктамова - Бибинашастамо Холова (Тожикистон)

Бокс, эркаклар (60 кг) - 9:00 - Абдумалик Халоков - О Тае Бом (Шимолий Корея)

Стол тенниси, аёллар - 9:15 - Асель Эркебаева - Ц Цунг Су (Гонгконг)

Стол тенниси, эркаклар - 10:00 - Шоҳруҳ Искандаров - Чун Тинг Вонг (Гонгконг)

Футбол, эркаклар, чорак финал - 10:00 - Ўзбекистон - Саудия Арабистони

Соҳил волейболи, эркаклар - 11:00 - Ўзбекистон - Япония

Чим устида хоккей, аёллар - 13:00 - Сингапур - Ўзбекистон

Спорт гимнастикаси, эркаклар, параллель бруст финали - 13:00 - Расулжон Абдураҳимов

Спорт гимнастикаси, аёллар, эркин машқ финали - 13:00 - Дилдора Арипова

Енгил атлетика, эркаклар, 100 м саралаши - 15:30 - Султон Ғофуржонов

Футбол, аёллар, чорак финал - 15:30 - Корея Республикаси - Ўзбекистон

Енгил атлетика, эркаклар, босқон улоқтириш финали - 16:40 - Аюбхон Фаёзов

Енгил атлетика, эркаклар, босқон улоқтириш финали - 16:40 - Суҳроб Хожаев

Енгил атлетика, аёллар, 400 м саралаши - 17:30 - Жонбиби Ҳукмова

Енгил атлетика, эркаклар, 400 м саралаши - 17:45 - Аббосбек Тоштемиров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг