UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0

26 июл 11:17
Янгиликлар

Футбол

Ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги ОЧнинг мезбон мамлакатлари маълум

2018 йили ўсмирлар (U-16) ва ёшлар (U-19) ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига мезбонлик қиладиган мамлакатлар номи маълум бўлди.

2018 йилнинг 20 сентябридан 7 октябрига қадар ўтказиладиган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё чемпионатига Малайзия мезбонлик қиладиган бўлди. Ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатлари ўйинлари эса 2018 йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари ўтказилади. Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси саралаш босқичининг “А” гуруҳидан жой олди ва ОЧ финал йўлланмаси учун гуруҳ мезбони Саудия Арабистони ҳамда Баҳрайн, Иордания ва Шри-Ланкага қарши баҳс олиб боради.


Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса U-19 ОЧга саралаш босқичининг “B” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда, шунингдек, мезбон Тожикистон, Бангладеш, Мальдив ороллари ва Шри-Ланка жой олган. Мазкур саралаш ўйинлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг