UZ

Сўнгги янгиликлар

18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0 11:40Майкл Пейж бўйича UFC ўз қарорини эълон қилди 0 11:09Шавкат Раҳмонов Ўзбекистондан кўчиб ўтгандан кейин Қозоғистондаги оғир ҳаёти ҳақида гапирди 0 10:38L’Équipe ЕЧЛ тарихидаги рамзий терма жамоани тузди, унда Роналду йўқ 0

29 июл 18:18
Янгиликлар

Ўсмирларимиз Непалдан 29 та медал билан қайтишди

Теглар :  Оғир атлетика
Непал пойтахти Катманду шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида жами 11 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалига сазовор бўлган мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари бугун куннинг иккинчи ярмида Ватанимизга қайтиб келдилар.

Сайёрамизнинг энг баланд нуқтаси – Эверест чўққиси билан машҳур бўлган Непал давлатида ўтган мазкур Осиё чемпионатида ўсмирларимиз 6 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 27 давлат орасида биринчи ўринни эгаллаган бўлишса, 5 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медалига эгалик қилган қизлар терма жамоамиз 17 давлат орасида 2-ўринни банд этди.

Қарийиб бир ҳафта давомида ўтказилган қитъа чемпионатининг ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларида ҳамюртларимиздан Сарвар Тоштемиров ва Александр Ли учтадан олтин медалга сазовор бўлишди. Вазни 94 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида баҳс юритган Саидмухтор Саидахроров эса бир йўла учта кумуш медаль билан тақдирланди. Мушаррафбек Раҳимов 2 та, Муҳаммадқодир Тоштемиров эса 1 та бронза медали соҳиби бўлди. Демак, қитъа чемпионатига йўл олган 8 нафар ўсмирларимиздан 5 нафари совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.


Қизлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақаларда ҳам спортчиларимиз ўзларига билдирилган ишончга муносиб бўлдилар. Жумладан, 75 килограмм вазн тоифасида баҳс юритган Гулноза Аҳмадова даст кўтаришда ҳам, силтаб кўтариш машқларида ҳам энг юқори натижани қайд этиб, иккикураш натижасига кўра ҳам Осиёда тенгсиз деб топилди.

Оғирлик вазни 63 килограммгача бўлган қизлар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Кумушхон Файзуллаева иккита олтин ва битта бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, Турсуной Жабборова учта кумуш, Шахло Абдуллаева учта бронза ва ниҳоят, Шодмоной Очилова иккита бронза медалини қўлга киритишди.

Шу тариқа, қизлар терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида Хитой давлатидан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Кучли учликни эса Таиланд термаси якунлаб берди.

Энди ёш полвонларимиз жорий йилнинг октябрь ойида Жанубий Кореяда ўтказиладиган Осиё кубоги баҳсларига тайёргарлик кўрадилар.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг