UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Жейк Пол UFC "ҳайдаган" Майкл Пейжга шартнома таклиф қилмоқда 0 12:44Махачев – Нурмагомедовнинг UFC`га ўтиши ҳақида: "Усмон Топ-10 рақиб билан жанг қилади" 0 12:13Роналду 979-голига муносабат билдирди 0 11:41Гусков октябрь ойида жанг ўтказадими? Богданнинг ўзи бу саволга жавоб берди 0 11:10Дана Уайт Саладин Парнасснинг UFC`даги муваффақиятли дебютига изоҳ берди 0 10:39Ислам Махачев ниҳоят Шавкат Раҳмоновнинг жанг ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди 0 10:08"Челси" 9 та гол урилган Лига кубоги ўйинида 0:2 ҳисобидан камбэк қилди + ВИДЕО 0 09:37Оғир атлетикачиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатда Акбар Жўраев борми? 0 09:06Dana White’s Contender Series 5-ҳафта натижалари: Дана Уайт янги Жон Жонсни топди 0 08:35Синдаров Алиреза Фирузджани мағлуб этди, жамоаси ҳамон пешқадам! 0 08:04ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Галатасарой" ғалабани қўлдан чиқарди, "Арсенал" уйга 3 очко билан қайтди, ПСЖ 6 та гол урди + ВИДЕО 0 07:33Боксчиларимиз Осиё ўйинлари олдидан Япониянинг ўзида йиғин ўтказишмоқда 0 07:02Бугун Одилхон Бухорода жанг қилади, рақиб Қозоғистондан! 0 19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0

31 авг 10:30
Янгиликлар

Футбол

Ўсмирларимиз Словакия билан ўртоқлик учрашувида дуранг ўйнади

Шу йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Словакияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Қитъа биринчилигига тайёргарлик жараёнининг сўнгги босқичларидан бирини Миява шаҳрида ўтказаётган Темур Олимхўжаев бошчилигидлаги жамоа 30 август куни Словакия ўсмирлар терма жамоасига қарши биринчи ўртоқлик учрашувини ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси учрашувнинг 21-дақиқасида ҳисобни очди. Биринчи бўлим ниҳоясига яқин, ўйиннинг 39-дақиқасида эса европаликлар ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда эса дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди – 1:1.

Таъкидлаш керакки, жамоалар ўзаро иккита ўртоқлик учаршуви ўтказиш борасида келишувга эришган. Иккинчи учаршув 1 сентябрда ўтказилади. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентга 3 сентябрда қайтиб келади ва бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғинлари олиб бориб, 9 сентябрь куни Ҳиндистонга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг