UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистоннинг рақиби оғир вазиятда - Конго ДР терма жамоаси АҚШда мухлисларсиз қолиши мумкин 0 13:54Қозоғистон яна бир нуфузли Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди 0 13:30Шаҳрам Ғиёсов Жек Кеттеролга қарши чемпионлик жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 13:01Фирдавс Ҳасанов Mangu 3 турнирида қирғиз жангчиси билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0 12:28Расман. "Олтин бутса" соҳиби маълум! 0 11:59Яхши хабар: ўзбекистонлик ёш спортчи UFC BJJ Opens турнирида қатнашади! 0 11:36Шаҳрам Ғиёсов мағлубиятдан кейин илк бор кўриниш берди (ВИДЕО) 0 11:0819 ёшли Кими Антонелли Канада Гран-приси ғолиби! Хэмилтон нечанчи бўлди? 0 10:41А Серия. "Милан" аламли тарзда ЕЧЛ йўлланмасидан қуруқ қолди, камтаргина "Комо" ЕЧЛда! (+ВИДЕО) 0 10:18Гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогини 10 та медаль билан якунлашди 0 09:46Лайлохон Собирова Осиё чемпиони! Яна икки курашчи қизларимиз ҳам шоҳсупада! (+ФОТО) 0 09:17Усик — Верхувен жанги статистикаси эълон қилинди 0 08:53Португалияда сенсация: Иккинчи дивизион вакили Кубок финалида "Спортинг"ни мағлуб этди! 0 08:28Тарихий натижа! Юнон-рум курашчиларимиз 7 та медаль билан Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 08:01Ислам Махачев UFC’даги навбатдаги жанги санасини тасдиқлади 0

02 сен 12:05
Янгиликлар

Футбол

Ўсмирларимиз Словакияга қарши иккинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади

15 сентябрда Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Словакияга қарши иккинчи ўртоқлик учаршувини ўтказди.

Кеча бўлиб ўтган ушбу учрашув жамоаларнинг тенг курашлари остида ўтди. Жамоалар анча ҳужумкор ўйин намойиш этганига қарамай, учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

30 август куни бўлиб ўтган Словакия ўсмирларига қарши дастлабки ўртоқлик учаршувида ҳам Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси дуранг натижа (1:1) қайд этганди.

Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Слоовакиядаги йиғинини якунлайди ва 3 сентябрь куни Тошкентга қайтиб келади. Тошкентда бир ҳафталик якуний йиғин ўтказилади ва 9 сентябрь куни жамоа Ҳиндистонга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати финал босқичида КХДР, Таиланд ҳамда Яман ўсмирлар терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг