UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0

03 июн 11:54
Янгиликлар

Камондан отиш

Отабек Имамов Халқаро камондан отиш федерацияси Конгрессида қатнашди

10-19 июнь кунлари Голландиянинг Хертогенбос шаҳрида камондан отиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур дунё биринчилигидан аввал Халқаро камондан отиш федерацияси ўзининг 53-Конгрессини ўтказмоқда. 

Ушбу Конгрессда халқаро федерация ўтган давр мобайнида қилинган ишлар бўйича ҳисобот олиб бориб, камондан отиш спортини янада оммалаштириш, келажакдаги йирик мусобақаларга мезбон шаҳарларни аниқлаш масалаларини ҳам кўриб чиқмоқда, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати. 

Йиғилишда эълон қилинган қарорга кўра, 2023 йили йили бўлиб ўтадиган дунё биринчилигига Германиянинг Берлин шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди. Имконияти чекланган спортчилар ўртасидаги дунё биринчилигини эса Чехиянинг Пльзень шаҳри қабул қилади.

Эътиборлиси, мазкур йиғилишда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси раиси Отабек Имамов ҳам иштирок этмоқда. Юртдошимиз Конгресс доирасида Халқаро камондан отиш федерацияси президенти Угур Эрденер билан учрашиб, ушбу спортни юртимизда янада ривожлантириш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Яна бир неча кундан сўнг старт оладиган дунё биринчилигида келаси йили Токиода ўтадиган Олимпиада учун йўлланмалар ўйналиши янада аҳамиятли. Табиийки, терма жамоамиз вакиллари ҳам мазкур мусобақада асосий таркиб билан иштирок этишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг