UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0

26 дек 08:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек боксчилари Озарбайжондаги турнирдан медаллар шодаси билан қайтишди

Теглар :  Бокс
Озарбайжонда ёшлар ўртасида бокс бўйича «A.Agalarov Cup-2017» халқаро турнири бўлиб ўтди.

Боку шаҳрида ўтказилган нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини Сардор Камолмирзаев (-49 кг), Самандар Холмуродов(-52 кг), Абдумалик Халаков(-56 кг), Ҳалим Утегенов(-60 кг), Жаҳонгир Раҳмонов(-64 кг), Мангуберди Абдурасулов(- 69 кг), Наво Тамазов(-75 кг), Жамшидбек Худойберганов(-81 кг), Жавоҳир Тоғаймуродов(- 91 кг), Тимур Отабоев(+91) каби истеъдодли боксчиларимиз ҳимоя қилди.

Мусобақада Ҳалим Утегенов ва Жаҳонгир Раҳмонов ўз вазн тоифаларида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган бўлса, финалга қадар ўтган жангларда зафар қучган Сардор Камолмирзаев ва Жавоҳир Тоғаймуродов иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, боксчиларимиздан Наво Тамазов, Тимур Отабоев ҳамда Самандар Холмуродов терма жамоамизга бронза медални келтирди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада иккитадан олтин ва кумуш ҳамда уч бронза медални қўлга киритиб, умум жамоа ҳисобида мезбон давлатдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. учинчи ўринда эса Украина боксчилари қайд этилди.

Image may contain: 12 people, people smiling, people standing


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг