28 апр 17:27
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ўзбек боксчисидан икки бор нокдаунга учраган Постол WBC камари учун жанг қилади
Украиналик боксчи Виктор Постол (30-2, 12 KO) навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
У франциялик Муҳаммад Мимун (21-2, 2 KO) билан бўлиб ўтган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди. Ўн раундлик жанг якунида ҳакамлар 98:92, 97:93, 99:91 ҳисобидаги ғалабани Постолга тақдим этишди.
Виктор ушбу ғалабаси эвазига супернгил вазн тоифасида WBC чемпионлик камарига расмий даъвогарга айланди. Ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов икки йил аввал Киевда ўтказилган жангда Постолни икки бор нокдаун ҳолатига тушириб қўйганди. Лекин якунда ҳакамлар мезбон боксчининг қўлини кўтаришганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар