UZ

Сўнгги янгиликлар

14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0

17 янв 15:52
Янгиликлар

Футбол

Ўзбек клуби ҳодимлари маркетинг тизимини ўрганиш учун Японияга бориб келадилар

2018 йилнинг 7-12 февраль кунлари Японияда Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг маркетинг бўйича мутахассислари учун семинар ташкил этилади.

Ушбу семинар ўтган йилнинг 17 ноябрь куни ЎФФ Президенти Умид Аҳмаджонов ва Япония Футбол Ассоциациясининг Президенти Ташима Кодзо ўртасида имзоланган меморандум асосида ташкил этилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.

Семинар давомида Жей-лига мутахассислари томонидан миллий чемпионатимиз клублари маркетинг мутахассислари учун назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. Шунингдек,маркетинг бўйича мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот олишади.

Айтиш керакки, Япония Жей-лигасида маркетинг соҳаси жуда ривожланган бўлиб, Жей-лига биргина 2017 йил давомида жами 240 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳомийлик маблағларига эга бўлган.

Клубларимиз вакиллари учун бундай хорижий сафарлар, семинарлар ўз соҳалари бўйича билимларини ошириш, хориж тажрибасини ўрганиш ва уни ўзи фаолият юритаётган клубларда татбиқ қилиш мақсадида ташкил қилинмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг