UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

09 апр 08:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбек курсанти ММА камарини қўлга киритди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги “Арча-бешик” спорт мажмуасида аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этно турнири бошланди.

Мазкур нуфузли турнирда 84 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шаънини Қуролли Кучлар академиясининг 4-босқич курсанти Бекзод Нурматов ҳамда Абдулазиз Утамуродов ҳимоя қилди.

Мусобақанинг ярим финал беллашувида Абдулазиз Утамуродов қирғизистонлик рақиби Қодир Курстан ўғлини техник нокаут билан мағлубиятга учратди. Бекзод Нурматов эса яна бир Қирғизистон вакили Жакип Туганбаев билан кечган оғир баҳснинг иккинчи раундида оғритувчи усулни моҳирлик билан қўллаган ҳолда рақибидан устун келди. 

Финалда икки ҳамюртимиз ўзаро куч синашиши керак эди. Аммо, А.Утамуродов биринчи жангда оёқ қисмидан олган тан жароҳати ва мураббийларнинг қаршилиги сабаб жангни ўтказмади, ғалаба эса Б.Нурматов номига ёзилди.

Шу тариқа, Бекзод Нурматов профессионал фаолиятидаги навбатдаги мусобақада – аралаш курашларнинг ММА йўналиши бўйича Гран-при туркумига кирувчи “Батир баши” IV этно турнирининг камарини Ўзбекистонга олиб келди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг