UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

25 фев 14:17
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон 2030 йилги Осиё ўйинларини қабул қилмоқчи: яқин орада бу бўйича тақдимот ўтказилади

Теглар :  Осиё ўйинлари
Хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Унга ташриф давомида Халқаро кураш ассоциацияси президенти, ООК Осиё ўйинлари департаменти директори Ҳайдар Фармон ва ООК котиби Льюсен Альварез ҳамроҳлик қилмоқда.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах билан учрашув ўтказди. Учрашувда шунингдек, AIBA президенти Ғофур Раҳимов ҳам иштирок этди. Унда томонлар 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистоннинг Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида ўтказиш масалаларини муҳокама қилишди.



Шунингдек, учрашув давомида йирик комплекс мусобақа учун янги спорт иншоотлари ва Олимпия шаҳарчасини қуриш, логистика, қулай транспорт маршрути, юқори савиядаги тадбирларни ташкил қила олиш механизми, ўйинлар трансляцияси ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.

XXI Осиё ўйинларни қабул қилиш учун шунингдек, Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар даъворгарлик қилишмоқда.

Учрашув давомида ООК президенти Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш учун имкониятлар юқорилиги, мамлакатимиз ҳаттоки бу бўйича етарли устунликларга эга эканлигини айтиб ўтди. Мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек спортга қаратилаётган эътибор бу борада муҳим аҳамиятга эга эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистон бунгача Осиё ўйинларини қабул қилмаганлиги, бу эса мусобақа географиясини оширишга ҳизмат қилиши ва ушбу курашда мамлакатимизнинг имкониятларини яхшигина оширишини қайд этиб ўтди.

Ушбу музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Осиё Олимпия Кенгашининг навбатдаги Ассамблеяларидан бирида Осиё ўйинлари-2030 мезбонлиги бўйича ўз тақдимотини ўтказишига келишиб олинди.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 фев 00:43:01
Jastin_Yank
Bu ancha mashaqatli yol. Agar bizda shu uchun sharoitga xozirdan boshlansa bu alo nur bugan bulardi. Bu 2 ta shaxarda emas 4 yoki 5 ta shaxarda bulishi kerak. Natijada hamma shaxarda bir xil turistik zona keng rivojlanadi xadeb nomiga 2 demasdan. Natijada sportmizda xam yuksalish buladi kamida 2 bosh sakragan bulamiza.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг