UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

09 сен 14:18
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида жами 33 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида 33 та медални қўлга киритишди.

Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг бешинчи кунида спортчиларимиз кураш ва самбо бўйича ҳам баҳсларга киришгани, курашчиларимиз Мухриддин Тиловов (-66кг) ва Темурхон Тўраев (-81 кг) ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритишгани ҳамда кўпкаричиларимиз финал чиқишгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўйинларнинг кўпкари бўйича финал баҳсларида Қирғизистон жамоаси билан куч синашган жамоамиз мезбонларга 32:9 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Кўпкари беллашувларида 11 та давлатдан ташриф буюрган жамоалар иштирок этиб, Ўзбекистон жамоаси Бошқирдистон, Франция ва Қозоғистон жамоаларини мағлубиятга учрата олди.

Самбо бўйича ўтказилган баҳсларда ҳам вакилларимиз салмоқли натижаларни қўлга киритишди. Юртдошларимиз Давлат Самраев (-62 кг), Бекзод Каримов мутлақ вазн тоифасида олтин медаль билан тақдирланган бўлса, Омон Ғаниев (-52кг), Шербек Рўзиев (-68кг) кумуш медалга сазовор бўлди.

Шундай қилиб, мазкур ўйинлардан илк бора расман иштирок этаётган Ўзбекистон спорт делегацияси якуний натижаларга кўра жами 33 та медални (7 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади .

Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этиб, кураш, самбо, гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, мас-рестлинг, лочин ови, улоқ кўпкари, отда енгиш турлари бўйича медалларни қўлга киритди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг