UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Шин Шимкентда Фомин учун ўч олди 0 09:25Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз 0 09:04Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 08:43Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди 0 08:22Жастин Гэтжи қачон октагонга қайтмоқчи эканини айтди 0 08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0 07:19Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубоги 2-турида Малайзияга 1 кам 30 та гол урди 0 03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0

19 окт 10:45
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон чорак финалда Япония, Қатар ёки Эрон билан ўйнайди

Шу кунларда Баҳрайнда ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич учрашувлари давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз 2-турда Австралияни мағлуб (3:2) этиб, гуруҳда муддатдан аввал биринчи ўринни нақд қилди.

Чорак финалда Ўзбекистон ёшлари “C” гуруҳида иккинчи ўринни олган жамоа билан тўқнаш келишади. Айни пайтда 2-турдан сўнг бу гуруҳда Япония ва Қатар 4 очкодан, Эрон эса 2 очко тўплаган. Нол очкога эга Яман гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгурган.

Сўнгги турда Эрон Яман билан, Қатар эса Япония билан ўйнайди.

3-тур, 20 октябрь

Қатар - Япония

Яман - Эрон

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси чорак финал учрашувини 24 октябрь куни “Халифа Спорт Сити” стадионида ўтказади. Ундан олдин 21 октябрь куни гуруҳ босқичининг 3-турида Хитой билан расмиятчилик учун баҳс бўлиб ўтади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг