UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

13 дек 18:40
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Эронга қарши ўйнайди

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ўтказилган музокаралар натижасида, миллий терма жамоамиз Эрон терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришилди. Учрашув 2018 йилнинг 18 май куни Эронда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олиб, вакилларимизга қарши учрашувларда 1:0 ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва биринчилардан бўлиб ЖЧга йўлланмани қўлга киритганди.

Умуман олганда, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида 10та учрашувда 6та ғалабага эришиб, 4та ўйинда дуранг қайд этган. Бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Рақиблар дарвозасига 10та гол киритиб, ўз дарвозасидан бор-йўғи 2та гол ўтказиб юборган.

Тажрибали Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси сўнгги йиллардаги мундиалларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади. 

Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини орқали Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарликни олиб боради. ЖЧ-2018 учрашувлари 14 июнь куни бошланади. Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг