UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпул"га ютқазди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 21:44Муҳиддин Мамажоновнинг Фазлиддин Мадраҳимовга қарши реванш жанги ҳам тўлиқ давом этди 0 21:28Жаҳонгир Нажмиддинов фаолиятида навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди 0 19:54Ўзбекистонлик поп-ММА жангчиси "Сатурн" Octagon 70 турнирида жанг қилди 0 19:17U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Корея Республикасига ютқазди ва ЖЧга чиқа олмади 0 18:25Сехудо: "Чап кўзим кўрмаяпти, реванш истайман" 0 18:03Сунъий интеллект Бивол - Бетербиев жангини қандай баҳолагани маълум бўлди 0 17:39Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди" 0 17:17UFC'дагилар Мераб Двалишвилининг навбатдаги рақиби ҳақида гапиришди 0 16:54Дмитрий Бивол: "Мени собиқ чемпион дейишгани ёқмаётганди" 0 16:30Артур Бетербиев 2017 йилдан бери илк бор камарсиз қолди 0 16:05Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин 0 15:39Артур Бетербиев: "Ҳакамлар қарори ҳақида гапиришни истамайман. Учинчи жангни истайман" 0 15:17Бивол Бетербиев билан учинчи жанг ҳақида: "Муаммо эмас. Бу тўғри бўлади" 0 14:53Эдди Хирн Биволнинг Бетербиев устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди 0

04 июн 15:52
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон FIDE президентлиги сайловлари учун Кирсан Илюмжинов номзодини илгари сурди, Ўзбекистон шахмат федерациясига эса янги раис сайланди

Сир эмаски, шахмат бугунги кунда Ўзбекистонда яхшигина тараққий топган. Ўзбек шахмат мактаби жаҳонга Рустам Қосимжоновдек жаҳон чемпионини етиштириб берган.

Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов бугунги кунда жаҳоннинг энг ёш гроссмейстери бўлиб турибди. Шахматчиларимиз томонидан қўлга киритилаётган муваффақиятлар албатта барчамизга фаҳр-ифтиҳор бағишлайди.
Бугунги кунда мамлакатимизда шахматни ривожлантириш, халқаро гроссмейстерлар сонини янада ошириш учун имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли. Бунинг учун федерацияга янги қон киритиб, янгича шижоат билан иш олиб бориш талаб этилади. Зеро, қўлга киритилган муваффақиятлар билан чегараланиб қолмасдан, ўзбек шахматини янги босқичга олиб чиқиш лозим.

Ана шу мақсадда бугун, 4 июнь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил қилинди. Унда Бутунжаҳон шахмат федерацияси раҳбари Кирсан Илюмжинов, Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, Ўзбекистон шахмат федерацияси мутасаддилари иштирок этишди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Йиғилишни Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси ўринбосари Баҳодир Умрзоқов олиб борди. Конференция кун тартиби Ўзбекистон шахмат федерациясига янги раис сайлаб олиш, шунингдек, шу йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат федерацияси (FIDE) президентлиги сайлови учун  Кирсан Илюмжинов номзодини илгари суришдан иборат эди.


Биринчи масала юзасидан мамлакатимизда спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш мақсадида федерация раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа ва бошқарув Миллий агентлиги директори Дмитрий Романович Ли номзоди илгари сурилди. Конференция иштирокчилари бир овоздан Д.Ли номзодини қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа, Дмитрий Ли Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги раиси этиб сайланди.


"Билдирилаётган ишонч учун раҳмат айтаман. Ўзбекистонда шахматга оид Президент қарори бор. Ўзбек шахматини қўллаб-қувватлаш, ёрдам бериш учун барча чорани амалга ошираман. Шахмат инсоннинг интелектуал, мантиқий фикрлашини ривожлантиради", - деди Дмитрий Ли.

Шундан сўнг, Бутунжаҳон шахмат федерацияси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси низомига биноан, шу йил Батумида бўлиб ўтадиган FIDE президентлик сайлови учун Ўзбекистон шахмат федерацияси номидан 1995 йилдан бери ушбу ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган, етти маротаба FIDE президентлиги лавозимига қайта сайланган Кирсан Илюмжинов номзодини илгари суриш масаласи кўрилди. Конференция қатнашчилари бир овоздан Кирсан Николаевич Илюмжинов номзодини FIDE президентлиги учун номзод сифатида қайд этишди.  

"Тошкент мен учун қадрли шаҳар. Бу ерга ўз уйимга келгандек келаман. Ўзбекистонга илк маротаба 1978 йилда Спартакиада вақтида келгандим. Бугунги кунда FIDE жаҳоннинг энг йирик спорт ташкилотларидан бири ҳисобланади. Федерацияга 188 мамлакат аъзо. 1995 йилда шахмат спорт тури сифатида тан олинмаганди. 1999 йилга келиб шахмат Халқаро олимпия қўмитаси томонидан спорт тури сифатида расман тан олинган. Айни пайтда жаҳон бўйлаб 600 миллиондан ортиқ инсон шахмат ўйнайди. Мақсадим 2020 йилгача ушбу кўрсаткични 1 миллиардга етказиш. Бу ердан Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов каби гроссмейстерлар етишиб чиққан. Ўзбекистон шахмат федерацияси энг фаол федерациялардан бири ҳисобланади. Дмитрий Ли билан бирга ўзбек шахматидаги камчиликлар бартараф этилишига, спорт тури янги босқичга  олиб чиқилишига ишончим комил", - деди Кирсан Илюмжинов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг