UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

15 июн 18:04
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон футбол федерацияси Самвел Бабаянга ишонишда давом этади!

ЎФФ миллий терма жамоа мураббийлари штаби борасида баёнот берди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидан кейин ишқибозлар ва турли ОАВда юзага келган вазиятдан хабардор ва миллий терма жамоанинг кейинги тақдири ҳақидаги баҳс ва мунозаралар, таклиф ва мурожаатларни жуда яхши тушуниб турибди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳар бир футбол ишқибози ўзининг шахси фикри борлиги ва уни эркин ифода қилиш ваколатига эга эканлигига ҳурмат билан қарайди.

Миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки, терма жамоа мураббийлар штаби аъзоларининг атрофидаги хавотирли фикрларга ҳурмат сақлаган ҳолда маълум қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штабига иш ва вазифани охирига етказиб қўйиш учун имконият беради. Ўзбекистон терма жамоасининг 31 августда Хитойга қарши сафардаги ўйини ҳамда 5 сентябрь куни Кореяга қарши Тошкентдаги ўйинларига жамоани Самвел Бабаян тайёрлайди.

Миллий терма жамоанинг кейинги тақдири бўйича қарор 5 сентябрда Корея билан Тошкентдаги ўйиндан кейин қабул қилинади.

Шу билан бир қаторда қўшимча қиламизки, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси Бюросининг қарорига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида ЎФФ навбатдаги Конференциясини ўтказади. Унда ташкилий масалалар, шу жумладан, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти ва раҳбарлик лавозимларининг сайлови, ЎФФ структурасини ўзгартириш ва кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, мамлакат футболини ислоҳ қилиш бўйича дастурларни тузиб чиқиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати
Рейтинг: -6   

Фикрлар

+1   
16 июн 09:56:54
КОНЪСУЛ
Adilbek фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Jo'jani kuzda sanaymiz" deganlari shu bo'lsa kerak...
Тухумлар палағда бўлиб чиқади барбир. Ҳеч нарса ўзгармайди, қараб туринг дўстим
+1   
15 июн 23:48:17
СПОРТ
Бабага хатто МУЗва Аксарнинг хам кучи етмайди деганлар каттик адашади!!!
Бу ишларни бошида турган шахсан улар эканлигига аввал бошдан заррача шубхам булмаган. Керак булса Эронга уйинни сотган булиши хам катта эхтимол.
Начора футболимизни шу ахволга солганларни хам, кура била уларни хасчуплаётганларни хам, хаммасини худога соламиз!!!
Сайт ходимлари сизларда фикр колдириш имкониятимни хам ёпиб куяверинглар энди футболимизга булган мухлисликни 6-сентябргача йигиштириб тураман.
+1   
15 июн 18:47:23
Adilbek
"Jo'jani kuzda sanaymiz" deganlari shu bo'lsa kerak...
   
16 июн 14:25:09
ANVARBEK
Ўзбекистондаги МИЛЛАТ учун бефарқ бўлмаган, ВАТАН нуфузи масъулиятини хис қила оладиган барча мураббийларни терма жамоани шу ИККИ ўйин учун тайёрлаш учун сафарбар қилиш керак. Худди ХАШАРГА юбориш дегандай. Мураббийларни аниқ бир тактика ва натижавий уйин хусусида бирор-бир натижа қилишлари юклатилиши лозим. Керак бўлса "Консилиум" ўтказадими, футболчиларни ўйинга қайта тайёрлайди, хуллас натижа қилади. Буни уяладиган жойи йўқ. Бефарқ бўлгандан кўра, шу йўл тўғри бўлишига ишониш керак.
   
16 июн 12:56:50
Murod 7707
No comment
   
16 июн 11:04:43
Sulaymon
Tezroq Vadim abramovni qo'ysak yaxshi bo'lardi agar chetdan murabbiy kelsa vaqt yetmaydi jamoani tayorlashi uchun.bu pidaraslar esa yana 4yil orqaga surishmoqchi
   
16 июн 01:19:58
Rescara
Тфу уфф. Тфу бабаян
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг