UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

24 ноя 14:30
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Супер лига ва Про-лига учун янги логотип яратилади

Теглар :  ЛоготипЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерацияси «Digital Panda» компанияси билан ҳамкорликда кенг кўламдаги акция ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

Ўзбекистонда турли соҳалар кундан-кунга ривожланмоқда, шу билан бирга футболимиз ҳам янги босқич арафасида. Ўзбекистон Футбол Федерацияси ислоҳотлар орқали юртимизда энг оммабоп спорт тури ҳисобланган футболни юқори босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда.

Бу борада қатор чора-тадбирлар билан биргаликда Ўзбекистон Футбол Федерацияси логотипини ўзгартириш, шу билан бирга, келаси йилдан ташкил этиладиган Супер лига ва Про-лигалар учун ҳам янги логотип яратишга қарор қилди.

Агарда сиз бу тарихнинг бир бўлаги бўлишни ва футболимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшишни истасангиз, бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Шу йилнинг 1 декабридан бошланадиган танловда Сиз ўз вариантларингизни тақдим этиб, қимматбаҳо совринлар ютиб олишингиз ва албатта футболимиз тарихига киришингиз мумкин.


Хабарларимизни кузатиб боринг, футболимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшиш Сизнинг қўлингизда!

«Digital Panda» компанияси ҳақида қисқача маълумот: Ушбу компания 2015 йилдан бери юртимизда рақамли маркетинг соҳасини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2017 йилдан бошлаб «Digital Panda» “Mail.ru Group” компаниясининг Ўзбекистондаги эксклюзив вакили сифатида фаолият юритмоқда. Шунингдек, «Digital Panda» “Ucell”, “Beeline”, “UMS”, “Artel”, “Meva”, “Uzdigital TV”, “Dolce & Gabbana”, “TPS”, “Uzmobile”, “Mediapark”, “Multi Mafe”, “Samsung” каби брендлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг