UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз 0 09:04Шавкат Раҳмонов навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 08:43Madrid Open. Надаль 16 ёшли теннисчига биттагина гейм берди 0 08:22Жастин Гэтжи қачон октагонга қайтмоқчи эканини айтди 0 08:01Реванш фурсати етди. Бугун Олимпиада йўлидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини бўлиб ўтади 0 07:40Бугун Конор Макгрегорнинг спарринг шериги Баҳромжон Рўзиев Қозоғистонда жанг қилади 0 07:19Хоккей. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Осиё ва Океания кубоги 2-турида Малайзияга 1 кам 30 та гол урди 0 03:47Расман. UFC Нурсултон Рўзибоевнинг Хоакин Баклига қарши жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 20:18Расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди 0 19:57Навбатдаги бокс - ММА тўқнашуви? Райан Гарсия ва Шон О'Мэлли жанги учун музокаралар бошланди 0 19:36Кроуфорднинг мураббийи Мадримовни Головкин билан таққослади 0 19:15Махачев орзусидаги жангни айтди 0 18:54Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 18:32Кроуфорд Мадримов ҳақида: "У оёқда жуда яхши ишлайди" 0 18:11Новак Жокович Париж Олимпиадасидаги чемпионлик ҳақида гапирди 0

08 окт 19:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон келаси йили ММА бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин

Теглар :  ММАНукус
Хабар берганимиздек, 9-10 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида аралаш жанг санъати (ММА) бўйича ҳаваскорлар ўртасида Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси (CАММАC)га 2020 йил 9 февралда асос солинган эди. Пандемик вазият туфайли минтақавий чемпионат белгиланган муддатда ўтказилмай қолганди. 

Ўз тарихида илк маротаба ташкил этилаётган мусобақага "Манеж" спорт мажмуаси мезбонлик қилади. Бугун куннинг иккинчи ярмида CАММАC ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси томонидан ташкил этилаётган чемпионат олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Шимолий-Ғарбий ҳарбий округ маьнавият ва маьрифат марказида ўтган тадбирда Халқаро аралаш жанг санъати федерацияси (IMMAF) президенти Кеннит Браун, Ўзбекистон Мудофаа вазири ўринбосари Алишер Нарбаев, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов иштирок этди ва оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтаришди. 

- Ўзбекистонга илк бор келишим, - дея сўз бошлади К.Браун. - Икки кунлик таассуротларим бир олам. Мамлакатингизда спортга, хусусан яккакураш турларига ҳукумат даражасида эътибор қаратилишидан ҳайратга тушдим. Спорт инфратузилмаси алоҳида мавзу. Нукусга келишимдан олдин "Ҳумо Арена"ни кўздан кечирдим. Очиғи, бу арена мени лол қолдирди. Бемалол ММА бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қила олади. Балки, келаси йили дунё биринчилигини Тошкентда ўтказармиз. Шу ўринда ўзим ҳақимда қисқача маълумот бериб ўтсам. Дзюдо бўйича 6-ДАН қора белбоғ соҳибиман. Ҳар бир спортчининг орзуси ҳисобланган Олимпия ўйинларида иштирок этдим. Ҳозир менга ҳамроҳлик қилаётган Алишер Нарбаев ҳам Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари эканлар. Айтмоқчи бўлганим бизнинг қарашларимиз ва режаларимиз муштарак.

Кеннит Брауннинг кириш сўзидан сўнг савол-жавобларга навбат берилди.

- Илк бор Марказий Осиё чемпионати ўтказиляпти. Кейинги режаларда Осиё ва жаҳон чемпионатларини ҳам ташкил этиш кўзда тутилганми?

К.Браун: Албатта, биз босқичма-босқич режаларимизни амалга ошириб борамиз. Ҳозирги асосий вазифаларимиздан бири ёшларни тарбиялаш ва кейинги мусобақаларга ҳар томонлама тайёрлаб бориш. Устувор вазифа эса ММАни тажовузкор спорт тури эмаслигини халқаро спорт ташкилотлари ва айрим инсонларга исботлаб бериш. 

- Марказий Осиё чемпионатида Европа қитъаси вакили Озарбайжон ҳам иштирок этяпти. Лекин Марказий Осиёнинг тўлақонли аъзоси бўлган Туркманистон йўқ. Ваҳоланки, бугунги кунда туркманларда ҳам кучли ММА усталари бор. Бунинг сабаби нимада? 

Ш.Ташматов: Озарбайжон аввалбошдан, яъни ташкилот тузилаётган пайтда аъзоси сифатида қабул қилинган. Шу боисдан ҳам уларга "меҳмон" сифатида қараш нотўғри бўлса керак. Туркманистоннинг эса биринчи мусобақада қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Умид қиламанки, қўшниларимиз кейинги чемпионатда албатта иштирок этишади. Эртанги мусобақада Ўзбекистон,  Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва озарбайжонлик аралаш жанг санъати усталари ғолиблик учун беллашишади.

- Чемпионат ғолиб ва совриндорларига пул мукофотлари белгиланганми?

Ш.Ташматов: Алоҳида ажратилган пул мукофотлари йўқ. Лекин эгаллаган ўринларига қараб спорт инвентарлари билан рағбатлантирилади. Шунингдек, уларга медаль ва фахрий ёрлиқ ҳам топширилади. Бизнинг мусобақамиз ҳаваскор яккакураш усталари ўртасида ўтказилади ва бу уларга катта промоушенларга йўл очиш учун хизмат қилади. 

- Сиз раҳбарлик қилаётган ташкилот UFC, Bellator, One каби дунёга машҳур яккакураш промоушенлари соясида қолиб кетмайдими? 

К.Браун: Сиз айтган промоушенлар бизнес устига қурилган. Бизнинг мақсадимиз эса бироз бошқача. Юқорида айтганимдек, биз биринчи галда катта спорт ташкилотлари, WADA антидопинг агентлиги ва одамларни ММАни кўча жанги эмас, спорт сифатида қабул қилишларига эришмоқчимиз. 

- ММАни Олимпиадага қабул қилиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

К.Браун: Бу сиёсий жараён. ММА ўзида каратэ, дзюдо, кураш, таэквондо усулларини ўзида мужассам этгани учун Олимпиадага алоҳида спорт тури сифатида кириши осон кечмайди. Лекин биз бунга эришиш учун ҳаракат қиляпмиз. Бугунги кунда дунёнинг 120 дан зиёд давлатлари бизга аъзо. Уларнинг 52 тасида бевосита ҳукумат, вазирлик ва миллий олимпия қўмиталари расман тан олган ҳамда қўллаб-қувватлайди. Ташклотимиз ҳеч кимга қарам эмас. ММА даражаси юқори спорт тури. Олимпиадага қадамма-қадам илдамлаб боряпмиз. Бу кўнгилочар спорт тури эмас, унда интеллект, билим, интизом, ранг-баранглик мужассам. 

А.Нарбаев: Мудофаа вазирлиги ММА ва бошқа яккакурашлар турларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Токио Олимпиадасида 71 спортчимиз билан иштирок этдик. Уларнинг 30 нафардан зиёдини бевосита Мудофаа вазирлиги спортчилари ташкил қилади. Дзюдочимиз Давлат Бобоновни етти ой олдин рядовой, яъни оддий аскар сифатида қабул қилган эдик. Олимпиададан медаль олиб келиши билан унга лейтенант унвонини бердик. 

К.Браун: ММА - бу қафас эмас! Қафас бўлиб кўринган нарса бу спортчиларнинг хавфсизлиги учун хизмат қилади. Олимпиадага кирган яккакураш турларида бу хавфсизлик нормалари инобатга олинмаган. Спортчи татами ёки даяндан ноқулай тарзда чиқиб кетиши оқибатида оғир жароҳат олиши мумкин. 

- Ҳарбийлар ўртасида халқаро ММА мусобақалари ўтказиш режада борми?

К.Браун: Бу бизнинг режаларимиздан бири. Ҳарбий вазирликлар билан ҳамкорликда ишлашни мақсад қилганмиз. Ишончим комил, Ўзбекистон улар қаторида етакчи бўлади.  

- Кейинги турнир қачон ва қаерда ўтказилади?

 Ш.Ташматов: Тез орада бу ҳақида расмий маълумот берамиз. Мақсадимиз СОММАСнинг географиясини кенгайтириш. Осиё ва жаҳон чемпионатлари ўтказиш. Бунинг учун барча шароитлар муҳайё. Энг муҳими, давлатимиз бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда.    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг