UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Мария Тимофеева Люксембург турнирида 1/4 финалга чиқди 0 19:00Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 18:44ЖЧ-2026 Қитъалараро плей-оффга қуръа ташланди: саралашда 18 ўйиндан 10 тасида ютқазган Боливияда ҳам ҳали имкон бор 0 18:23Дзюдочиларимиз Белградда ўтказиладиган Чемпионлар Лигасига йўл олишди 0 18:02Уч нафар боксчимиз Россиядаги проф бокс оқшомида жанг қилади 0 17:41UFC Асу Алмабаев иштирокидаги жангга ўзгартириш киритди 0 17:20Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими? 0 16:59Тошкент мезбонлик қиладиган сузиш бўйича Жаҳон кубоги саналари эълон қилинди 0 16:38Рақибсиз қолган Шамил Газиевга жангга уч кун қолганда янги рақиб топиб беришди 0 16:17Фабио Уордлининг илк чемпионлик ҳимоя жанги қачон ўтказилиши айтилди 0 15:56"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди 0 14:53Рапирачиларимиз жамоавий баҳсларда финалга чиқишди. Шпагада эса аламли мағлубият 0 14:32Иэн Гэрри: "Махачевнинг мен фойдаланадиган "тешик"лари бор" 0 14:11"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди 0 13:50Царукян Хукерга қарши жангида Хамзат Чимаев секунданти бўлишини тасдиқлади 0

20 ноя 16:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фабио Уордлининг илк чемпионлик ҳимоя жанги қачон ўтказилиши айтилди

Теглар :  Фабио Уордли
Супероғир вазнда WBO йўналишининг янги чемпиони Фабио Уордлининг промоутери Френк Уоррен шу ҳақда хабар берди.

"Агар қарасангиз, унинг ҳикояси Золушканинг ҳикоясига ўхшайди, ҳеч қандай ҳаваскор тажрибаси йўқ ва у энди жаҳон чемпиони, - деди Уоррен Sky Sports’га берган интервьюсида Уордли ҳақида. - Бунга у машаққатли меҳнат эвазига эришди, Парвардигор уни ёрлақасин, омадини берсин. Уни илк чемпионлик ҳимояси кутмоқда ва табиийки, рақиб кучли ўнталикдан бўлиши керак. Умид қиламанки, биз бу жангни эрта баҳорда амалга оширамиз".

"У кучли йигитлардан бири билан учрашади. Бу унинг учун катта жанг бўлади. Фабио фақат шундай жангларни хоҳлайди. У ҳеч қачон ҳеч кимдан қочмаган. Катта жанглар - бу унинг истаги!", - дея қўшимча қилди Уоррен.

Эҳтимолий рақиблар орасида собиқ жаҳон чемпиони ва рейтингнинг бешинчи рақамли боксчиси Даниэль Дюбуа, шунингдек, рейтингнинг юқорисида бораётган Филип Хргович ва Дерек Чисора бор. Аммо рейтингнинг биринчи рақамли боксчиси Мозес Итаумага қарши жанг ўтказилиши даргумон.

"Агар WBO жангни белгиласа, у ўтказилмаслиги мумкин, - деб тан олди Уоррен. - Уларнинг мураббийи бир ва бу айни пайтда биз интилаётган нарса эмас".

Шунингдек, собиқ жаҳон чемпионлари Энтони Жошуа ва Тайсон Фюри ҳам Уордлига қарши жангда чемпионлик унвонини қайтариб олишни истайди.

"Эҳтимол, улар буни хоҳлашар, - деди Уоррен. - Жошуа буни хоҳлайдими-йўқми, билмайман, лекин мен унинг Жейк Пол билан эмас, Фабио билан жанг ўтказишини афзал кўрардим. Лекин Жошуа бундай қилмайди".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг