UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

20 ноя 14:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иэн Гэрри: "Махачевнинг мен фойдаланадиган "тешик"лари бор"

Келаётган шанба куни Қатарда ўтказиладиган UFC Fight Night 265 турнирининг co-main event жангида ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Белал Муҳаммад ва Иэн Мачадо Гэрри ўзаро тўқнаш келади.

Ушбу жанг ғолиби Ислам Махачевга ўтган UFC чемпионлик камари учун даъвогарлардан бирига айланади. Гэрри ишончли ғалаба қозонган тақдирда Ислам учун яхшигина бошоғриғи бўла олишига тўла ишонмоқда.  

"Ислам феноменал. Жек билан тик ҳолатдаги жангда у анча тоза кўринди ва мен бундан жуда ҳайратда қолдим. Унинг хотиржамлиги ва чидамлилиги мен илгари кўрганларимга нисбатан элита даражасида эди. Лекин унинг заиф томонлари ҳам бор. Агар ўша жангни томоша қилсангиз ва зарба бериш техникасига эътибор қаратсангиз, у ерда аниқ "тешик"лар, яъни камчиликлар бор. Мен улардан албатта фойдаланган бўлардим. Аммо оёғингдан ушласа - у дунёдаги энг зўри! Унинг кураши техник жиҳатдан бенуқсон. У ақлли, у зийрак, у аҳмоқлик қилмайди ва хато қилмайди. У ҳар сафар ҳамма нарсани тўғри қилади. У партерда жиддий хавф туғдиради.

Шунга қарамай, буларнинг барчаси мени ташвишга солмайди. Чунки мен жуда ақллиман, тик ҳолатда ишлашни жуда яхши биламан ва унинг қўлига тушмайман. Мен баланд бўйли, қўллари кенг жангчиман, кейин чапақайлардан енгилмайман. Биз бир-биримизга қарши чиққанимизда, у менинг оёғимга етиши ва мени ушлаб олиши керак, чунки мен у билан жанг қилганларнинг барчасидан баландроқман. Бундан ташқари, мен жуда тезкорман. У ҳеч қачон мендек тезкор жангчини кўрмаган. Ҳатто энг енгил дивизион жангчилари ҳам менга ўхшаб тезкор эмас. Мен дунёдаги энг тезкорман - бу менинг хусусиятим. Рақиблар қаршимда турмагунча, нимадир қила оламан деб ўйлашади, кейин эса зарбалардан бошлари орқага торта бошлайди ва нима қилишни билмай қолишади", - деди ирландиялик Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, Гэрри нима учун Ислам ўзининг илк камар ҳимоясини Камару Усманга қарши ўтказишни истаётганини тушунтирди.

"Мен жаҳон чемпиони, вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчи бир пайтлар буюк бўлган, аммо ҳозир оддий спортчи бўлган аралаш яккакураш устаси билан жанг қилиши керак, деб ҳисоблайманми? Албатта, йўқ. У ҳозир рейтингда қаерда? Саккизинчими ёки тўққизинчими? Унинг сўнгги жанги эса UFC’да еттитага яқин мағлубиятга учраган йигитга қарши бўлди. Ислам Махачев тиззаси йўқ собиқ чемпион билан эмас, ёш, ўсиб бораётган даъвогарлардан бири билан жанг қилиши керак.

Агар мен Ислам бўлганимда, мен ҳам Усман билан жанг қилишни хоҳлардим. Чунки бу осон гонорар, осон ғалаба ва ярим ўрта вазн тоифасидаги биринчи чемпионлик ҳимоясини ўтказишнинг осон усули. Лекин менга ўхшаганлар бўлса... Ҳозир тўртта асосий даъвогарга қаранг: Шавкат Раҳмонов, мен, Карлос Пратес, Майкл Моралес. Бизда қандай умумийлик бор? Биз баланд бўйли, эпчил, бақувват ва навқиронмиз. Энг буюк бўлган йигитга қараганда анча хавфли. Мен учун бу шунчаки ҳақиқий чақириқдан қочиш. Юқорига кўтарилаётганлар билан курашиш керак. Оч, эҳтиросга тўла, ҳали чемпион бўлиш нималигини билмаганлар билан жанг қилиш лозим", – дея сўзларига якун ясади Гэрри.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг