UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

20 ноя 16:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Рақибсиз қолган Шамил Газиевга жангга уч кун қолганда янги рақиб топиб беришди

Молдовалик оғир вазнли Сергей Спивак Қатарда бўлиб ўтадиган UFC Fight Night 265 турнирида Шамил Газиевга қарши жанг ўтказиши керак эди.

Аммо Спивак сафдан чиқди. Баҳрайн вакилининг бахтига уч кунлик огоҳлантириш билан доминиканлик Вальдо Кортес-Акоста Газиевга қарши октагонга чиқишга рози бўлди.

Вальдо Кортес-Акоста уч ҳафтадан камроқ вақт олдин жанг қилган ва биринчи раунддаёқ Анте Делияни нокаутга учратганди. Нокаутдан аввалроқ Анте рақибининг кўзига бармоғини суқиб олганди. Доминиканлик Акоста бундан аввалги жангида россиялик Сергей Павловичга очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйган эди. Бу билан у ўзининг бешта ғалабадан иборат сериясига барҳам берганди. Вальдо шу йилнинг июнида кеча сафдан чиққан Сергей Спивак устидан зафар қучган эди. 

Маълумот учун, Шамиль Газиев икки ғалабали серия билан келмоқда. У ДонТэл Майсани очколар, Томас Петерсенни эса техник нокаут эвазига мағлубиятга учратган. Айни пайтда Вальдо Кортес-Акоста UFC оғир вазн тоифаси рейтингида олтинчи, Шамиль Газиев эса ўн биринчи ўринни эгаллаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг