UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

07 дек 15:53
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон шахмат федерацияси: Антон Филиппов терма жамоа шарафини ҳимоя қилишдан бош тортгани учун стипендиядан маҳрум қилинган

Бундан бир неча кун олдин olamsport.com сайтида шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Антон Филиппов стипендиядан маҳрум қилингани ҳақида хабар қилгандик.

Ўзбекистон шахмат федерацияси сайтимизда берилган ушбу хабарга ўз муносабатини билдирди.

Федерация томонидан тақдим этилган раддияда терма жамоа мураббийлари Антон Филиппов терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи турнирларда иштирок этмагани учун ушбу имтиёздан маҳрум этилганлиги ҳақида айтиб ўтганлар.

"Антон Филиппов 2016 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида иштирок этганлиги инобатга олиниб, 2017 йилнинг сенятбрь ойига қадар машғулот давомида энергия сарфи ва жисмоний захирани тиклаш учун  компенсация белгиланиб келди. Бирок, Антон Филиппов  жорий йилнинг сентябрь ойида Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилган Ёпиқ иншоотлардаги V Осиё ўйинларида иштирок этиб терма жамоа сафида қатнашишдан бош тортди. Шунингдек, 2017 йил давомида ўтказилган терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи мусобақаларда иштирок этмади. Айтиш лозимки, эркаклар миллий терма жамоаси учун компенсация учун 3 ставка ажратилган. Терма жамоа шарафини ҳимоя қилувчи аъзолар учун бу жуда оз. Терма жамоанинг бошқа аъзолари эса, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, лекин хеч қандай компенсация олмаслиги бошқа шахматчилар орасида хам тушунмовчиликларни келтириб чикаради.

Эркаклар терма жамоаси бош мураббийи Сабиров Фарход



Шунингдек, Нафиса Мўминованинг ҳам стипендиядан маҳрум этилишига изоҳ берилди.

"Нафиса Мўминовага эса 2017 йилнинг 1 июлига қадар мазкур компенсация берилди. Лекин туғруқ таътилига чиққанлиги, бунинг натижасида эса Марказий Осиё чемпионатида, шунингдек, Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қила олмади. Шу сабабли, мен унинг туғруқ давридаги машғулотларда иштирок этиши бўйича жавобгарликни бўйнимга ололмайман. Айтишим лозимки, аёллар терма жамоаси учун ҳам компенсация учун 3 ставка ажратилган. Мен аёллар терма жамоаси аъзоларига холисона муносабатдаман. Айтишимиз лозимки, Нафиса терма жамоа жамоа шарафини ҳимоя қилувчи мусобақаларда иштирок этиши биланоқ, ушбу компенсациядан фойдалана олади.

Аёллар терма жамоаси мураббийи Сабирова Ольга


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг