UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

19 янв 16:47
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон шахмат федерациясида йил лауреатлари тақдирланди

Теглар :  Шахмат
Ўзбекистон шахмат федерациясида йил лауреатлари тақдирланди Республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактабида Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2018 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда ўзбек шахмат мактабининг бугунги ҳолати, мамлакатимиз шахматчиларининг Халқаро турнирлар ва жаҳон чемпионатларида эришаётган ютуқлари омили, умумий ўрта таълим мактабларида шахматнинг фан сифатида ўқитилиши каби кўплаб масалаларга тўхталиб ўтилди. 

Шундан сўнг 2018 йил якунларига кўра турли номинациялар бўйича ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Жумладан, Нодирбек Ёқуббоев – 2018 йилнинг энг яхши шахматчиси, деб эътироф этилган бўлса, Гулруҳбегим Тоҳиржонова хотин-қиз шахматчилар орасида шундай номга сазовор бўлди. 

Яқинда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратиб, ўзига хос шов-шув кўтарган халқаро мастер Шамсиддин Воҳидов эса 2018 йилнинг 16 ёшгача бўлган энг яхши шахматчиси, яна бир истеъдодли спортчимиз Умида Омонова – 2018 йилнинг 20 ёшгача бўлган энг яхши аёл шахматчиси, деб топилди. “Йилнинг энг яхши мураббийи” номинациясига таниқли мутахассис Владимир Егин муносиб кўрилди. 

Шунингдек, тадбирда “Энг яхши шахмат клуби”, “Энг яхши шахмат федерацияси бўлими”, “Энг яхши арбитр”, “Ижтимоий тармоқларда шахматни энг яхши ёритган журналист”, “Оммавий ахборот воситаларида шахматни энг яхши ёритган журналист” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар муносиб тақдирланди. 


Shaxmat-taqdir (2).jpg


Shaxmat-taqdir (3).jpg


Shaxmat-taqdir (4).jpg


Shaxmat-taqdir (8).jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг