UZ

Сўнгги янгиликлар

14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0 11:40Расмий стартига 10 кун қолган Осиё ўйинлари манзилида рекорд даражадаги ёғингарчилик сабаб миллионлаб одамлар эвакуация қилинмоқда 0 11:09Фёдор Емельяненко Умар Нурмагомедовга маслаҳат берди 0 10:38Sofascore. Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:07Абдумалик Халоков вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг яхши ҳаваскор боксчилари рейтинги пешқадами! 0 09:36Noche UFC турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди: Сильва – Дельгадо, Кортес-Акоста – Блейдс 0 09:05Йен Гэрри Махачев билан жанг ҳақида: "Менда ғурур ва қувонч ҳисси бор" 0 08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0

18 мар 14:04
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Дубай шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Сурияга қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.

Терма жамоам Малайзияга БАА орқали учиб бориши ҳақида хабар бергандик. Бугун делегация Тошкентдан Дубайга учиб борди. Эртага вакилларимиз Куала-Лумпур томон парвоз қилишади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 23 март куни Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб боради. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. 



Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак ўйинларга қуйидаги футболчиларни жалб қилган.

Дарвозабонлар:
 Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Муроджон Зухуров (“Бунёдкор”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Бейжинг Гоан”, Хитой), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”),  Виталий Денисов (“Локомотив” Москва, Россия), Анзур Исмоилов (“Чанчун Ятай”, Хитой),  Даврон Ҳошимов (“Пахтакор”), Олег Зотеев (“Локомотив”).

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабаб”, БАА), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия), Саламат Қутибоев (“Локомотив”), Сервер Жепаров (“Сепаҳон”, Эрон), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар).

Ҳужумчилар: Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар).

Аввалроқ Ўзбекистон термасининг бўлажак рақиблари – Сурия ва Қатар ҳам таркибларини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турган бўлса, Қатар 4 очко билан бешинчи поғонада бормоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг