UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Пахтакор"нинг эронлик легионери машғулотларга қайтди 0 18:28Мераб Двалишвили фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди 0 17:57Майкл Пейж: "Менга кучлироқ рақиблар беринг!" 0 17:26Фьюри Жошуа билан музокаралар барбод бўлганидан сўнг Усикка жанг таклиф қилди 0 16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0

13 дек 12:23
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Марокаш билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА кунлари фақат март ойида мавжуд. Табиийки, бу кунларда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган жамоалар кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришга ҳаракат қилишади. Ўзбекистон футбол федерацияси биринчилардан бўлиб Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, “B” гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Франциялик мутахассис Эрве Ренар шогирдлари ЖЧ саралашининг “С” гуруҳидаги сўнгги ўйинда Кот д‘Ивуар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Сўнгги бор марокашликлар 1998 йил Франция жаҳон чемпионатида қатнашган. Марокаш терма жамоаси таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп суради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг