UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01WBA рейтинги ҳам янгиланди: икки боксчимиз ўз вазнида етакчи 0 18:30Расман. Санжар Зокировнинг кейинги рақиби чеченистонлик жангчи бўлади 0 17:43WBO рейтинги янгиланди: 5 нафар боксчимиз ТОП-15'да қайд этилди 0 17:22Блаттер Балогун ҳақида: "ФИФА, қаёққа қараб кетяпсан?" 0 16:49Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи 0 16:1711 нафар ўзбек боксчиси WBC'нинг янгиланган рейтингидан жой олди 0 15:45Дзюдочи қизларимиз Японияда машғулотларни бошлади 0 15:18"Бу 100 фоизлик коррупция". Бельгия матбуоти — Балогуннинг ЖЧдаги кечиктирилган дисквалификацияси ҳақида 0 14:43UFC чемпиони Том Аспиналл Рожер Федерер билан учрашди + ФОТО 0 14:03Боксчиларимизнинг Осиё чемпионатидаги юриши бошланди 0 13:38Деонтей Уайлдер жамоаси Усик билан жангни инкор қилмади 0 13:10Яна бир мураббий ЖЧдан сўнг истеъфога чиқди 0 12:38Нодиржон Мирзаҳмедов ва бошқалар. Тошкентдаги "AAA Promouter" турниридан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:56Макгрегор - Холлоуэй жангини суғурталайдиган спортчи айтилди 0 11:32Мейвезер амалдаги энг яхши беш боксчини санаб берди 0

15 мар 18:42
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши баҳсга тайёргарликни бошлади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Сурияга қарши ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 6-тури олдидан Тошкентда ташкил этилган қисқа муддатли йиғини давом этмоқда.


Кеча, 14 март куни Самвел Бабаян терма жамоанинг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлари учун 23 футболчидан иборат таркибини эълон қилган эди. Бугун, 15 март куни эса терма жамоа аъзолари “Пахтакор” стадионида машғулотлар ўтказди.

“Ал-Жаиш”да тўп сураётган Сардор Рашидов терма жамоа ихтиёрига бугун келиб қўшилди.  Одил Аҳмедов “Шанхай СИПГ” билан ОЧЛ–2017 турнирида иштирок этаётгани боис  Малайзияда терма жамоа ихтиёрига қўшилади.  Москванинг “Локомотив” клубида тўп сураётган Виталий Денисов ҳам терма жамоа вакиллари билан Малайзияда кўришади.

“Пахтакор” дарвозабони Александр Лобанов енгил жароҳат олгани туфайли индивидуал тарзда машғулотлар олиб борди. Қолган футболчилар умумий гуруҳда шуғулланди

Маълумот учун, терма жамоа 23 март куни Малайзияда Сурия термасига қарши баҳс олиб борса, 28 март куни Тошкентда Қатар термасини қабул қилади. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан кейин 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Сурия 5 очко тўплаган ҳолда тўртинчи ўринни банд қилиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг