UZ

Сўнгги янгиликлар

08:34ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда 3 очко олди, "Бетис"да иродали ғалаба, Дортмундда 5 та гол урилди 0 08:03Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб қайтарди 0 07:32Синдаров битта турнирда икки бор 5 карра жаҳон чемпиони афсонавий Виши Анандни мағлуб этди! Жамоаси пешқадамга айланди! 0 07:01Алекс Перейра қайси жангни хоҳлаётганини айтди 0 19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0

04 май 11:35
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон U-20 футзал термаси 14 футзалчи билан Осиё чемпионатига йўл олади

Шу йилнинг 16–26 май кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича тарихда илк марта 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

30 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси “C” гуруҳидан жой олди ва унда Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонконг давлатидан келган тенгдошлари билан куч синашади.

Ўзбекистон U-20 футзал термаси бош мураббийи Осиё чемпионатига 14 футзалчини танлаб олди. Қуйида улар билан танишиш мумкин.



Дарвозабонлар: Мирислом Миралиев, Суннат Анваров;

Ўйинчилар: Шохжаҳон Шоназаров, Ботир Ризаев, Асли Муҳаммадиев, Олим Воҳидов, Меҳрож Худойбердиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Равшан Исматуллаев, Тоҳир Дониёрбеков, Хушнур Эркинов, Акбар Усмонов, Саид Ризо Миршарофов.

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади.  Чорак финалда ғалаба қозонганлар ярим финалга, ярим финалда ютганлар эса финалга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин учун ҳам учрашув ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Бангкок шаҳридаги Bangkok Arena ва Huamark Indoor Stadium спорт мажмуаларида ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг