UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

14 дек 14:06
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Қозоғистон замонавий бешкураш федерациялари ўртасида меморандум имзоланди

Кеча Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Қозоғистон бешкураш федерацияси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси 2017 йилнинг февраль ойида ташкил қилинган бўлиб, унда спортчилар от спорти, қиличбозлик, ўқ отиш, югуриш ва сузиш бўйича беллашади. Мазкур ҳамкорлик доирасида икки мамлакат спортчиларининг малакасини ошириш механизмлари ишлаб чиқилган бўлиб, нафақат спортчилар, балки мураббийлар ҳам ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишади. 

– Федерация раҳбари сифатида ўзимнинг илк олтмиш кунлик иш режамни ишлаб чиққанман, – дейди Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев. – Биз келгуси йилда мазкур спорт турини мамлакатимизда янада оммалаштириш мақсадида Қатар ва Қозоғистон бешкураш федерацияси билан ўзаро ҳамкорлик битимини имзоладик. Бу орқали спортчиларимизнинг малакаси ва маҳоратини янада оширишга ҳаракат қиляпмиз. Асосий мақсад – Токио 2020 Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш ва унда муносиб иштирок этиш.

Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ва Қатар бешкураш федерациялари билан ҳам ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг