14 окт 07:45
Янгиликлар
Футбол

Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоаси Баҳрайнга етиб борди
Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Дубайдаги йиғинни тугатиб Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрига учиб борди.
“Ўзбекистон ёшлар (U-19) терма жамоасини Манама аэропортида маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари илиқ тарзда кутиб олишди”, - деб ёзилади ЎФФнинг твиттердаги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 жамоаси мусобақадаги илк учрашувни 15 октябрь куни ўтказади. Шу куни ёшларимиз Тожикистонга қарши ўйнашади.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар