UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

22 июл 16:29
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистонда шахмат куни нишонланди

Теглар :  Шахмат
“20 июль Бутунжахон шахмат куни” сифатида 1966 йилдан буён нишонланиб келади.

Ушбу кунни байрам сифатида нишонланиши ФИДЕга асос солинган кун яъни 1924 йил 24 июль муносабати нишонланади. Ушбу байрам ФИДЕга аъзо федерациялар яъни 178 та давлат кенг нишонланади. Юнеско томонидан анъанавий нишонланадиган байрамлар қаторига киритилди. ФИДЕга аъзо мамлакатларда ушбу кунда турли шахмат тадбирлари жумладан, Рапид,Блиц ва Стандарт йўналиши бўйича мусобақалар, сеанслар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади.

Халқаро шахмат федерацияси(ФИДЕ)-шахмат бўйича миллий федерацияларни бирлаштирган халқаро спорт ташкилотидир. Федерациянинг асосий мақсади шахмат спортини оммалаштириш, турли даражадаги спорт мусобақалар ва Жахон чемпионатларини ташкил этишдир. ФИДЕ ўз рамзига ва байроғига эга. Шиори-“Барчамиз-бир оиламиз” (лот. Gens una sumus). ФИДЕнинг штаб-квартираси Грециянинг Афина шаҳрида жойлашган. 1980 йилдан ЮНЕСКОнинг расмий  аъзоси. ФИДЕга турли халқаро федерациялар аъзо-жумладан, Халқаро кўзи ожизлар ассоциацияси, Халқаро хат орқали шахмат ўйнаш бўйича федерацияси, халқаро шахмат матбуоти ассоциацияси, халқаро  шахмат композициялари бўйича ФИДЕнинг доимий комиссияси ва бошқалар.

ФИДЕ томонидан халқаро шахмат қоидалари жорий этилган ва ушбу қоидалар асосида спортчилар ва ҳакамлар учун халқаро даражадаги тоифалари янгиланиб борилади.

ФИДЕ томонидан ҳар ойнинг бошида шахматчиларнинг рейтинглари янгиланади ва расмий сайти орқали берилиб борилади. ФИДЕнинг расмий сайти www.fide.com.

Ўзбекистонда ҳам ушбу шахмат байрами ҳар йили юқори савияда нишонланиб келади. Бу йил ҳам байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 22 июль куни байрам тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Шахмат Федерация раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманига йиғилган журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига шахмат мутахасислари томонидан берилган қониқарли жавобларни олдилар. Шунингдек, матбуот анжуманида жорий йилнинг 26-29 июль кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида  бўлиб ўтадиган “MATCH OF THE MILLENNIALS” турнири ҳақида маълумот бериб ўтилди. Мазкур “минг йиллик матч”да АҚШ терма жамаолари ва Жаҳон терма жамоалари ўртасида ўзаро матч ташкил этилади. Мазкур Жаҳон терма жамоасининг 9 нафар иштирокчилари таркибида Ўзбекистонлик спортчимиз Халқаро тоифадаги спорт устаси, 2 карра Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовнинг иштирок этиши Ўзбекистон учун ва Ўзбекистон шахмат федерацияси учун катта ютуқ эканлиги эътироф этилди.

Тадбирнинг яна эътиборли жиҳатларидан бири шахмат бўйича Жаҳон чемпиони,  Халқаро гроссмейстеримиз Рустам Қосимжонов иштирокида турли соҳада фаолият кўрсатаётган соҳа вакилларига ўйин сеанслари ташкил этилди. Ушбу ўйин сеанси иштирокчилар ва бошқа шахмат мухлисларида катта таассурот қолдирди.



Тадбир давомида Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 15 нафар ўқувчилари учун шахмат бўйича Халқаро Гроссмейстер, Марказий Осиё чемпиони, Жаҳон кубогига йўлланмани қўлга киритган Ваҳидов Жахонгир иштирокида ўйин сеанси ташкил этилди. Сеансда ёш иқтидорли шахматчилар Халқаро Гроссмейстер маҳоратидан баҳраманд бўлдилар.

Шунингдек, тадбир давомида Жаҳон ва Осиё чемпионатларида юқори натижаларга эришган профессионал шахматчилар ва турли соҳа вакиллари иштирокида “Таниш чеҳралар” номли шахмат мусобақаси  бўлиб ўтди. Мусобақада  профессионал шахматчилар учун 3 дақиқа, хаваскор шахматчилар учун 10 дақиқадан вақт берилди. Мусобақада профессионал шахматчилардан Халқаро гроссмейстерлар: Марат Джумаев, Саидали Юлдошев, Ваҳидов Тохир, Жаҳон чемпионлари Абдусатторов Нодирбек, Якуббоев Нодирбек, Бегмуратов Хумоюн, ФИДЕ спорт усталаридан Сабиров Фарход, Нигматов Ортиқ, Абдисалимов Абдималик, аёллар ўртасида халқаро гросмейстер Курбонбоева Сарвиноз, Халқаро тоифадаги спорт усталари: Нодиржонова Нодира, Абдусатторова Баҳора ва Баймуратова Севара ва бошқа терма жамоа аъзолари иштирок этадилар.

Мусобақада фаол иштирок этган хаваскор ва профессионал шахматчилар Ўзбекистон шахмат федерацияси ва ҳомийлар томонидан турли даражадаги дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.  



Бугун бўлиб ўтган ўйинларда совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Ҳаваскорлар:

1-ўрин: Асрор Мўминов
2-ўрин: Носиржон Тошматов
3-ўрин: Юсупов Мурод


Профессионаллар:

1-ўрин: Ортиқ Нигматов (ФИДЕ спорт устаси)
2-ўрин: Саидали Йўлдошев (Халқаро гроссмейстер)
3-ўрин: Тоҳир Воҳидов (Ҳалқаро гроссмейстер)

Шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги турнирда Нодирбек Абдусатторов биринчи ўринни эгаллаган бўлса, фаҳрийлар ўртасидаги баҳсларда эса Владимир Егин тенгсиз деб топилди.


Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг