UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02"ФИФА ўзини кулгига қолдирмоқда" - Лотар Маттеус 0 18:39Бадиий гимнастикачиларимизнинг кейинги манзили Италия бўлади 0 18:18Муҳим янгилик: Таэквондо бўйича Жаҳон рейтинги тўлиқ янгиланди 0 17:45Осиё чемпионати. Боксчиларимизда битта ғалаба ва битта мағлубият 0 17:11Эрон футбол федерацияси скриншот орқали АҚШ устидан кулди 0 16:30ММА бўйича дунёдаги энг кучли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Ким биринчи? 0 15:58Австралиялик "нокаутчи" Теремоана Жуниорнинг кейинги жанги аниқ бўлди 0 15:25ИНТЕРВЬЮ. Жонлантириш бўлимида бир ўлиб тирилган замонамиз Шум боласи Элбек Ибрагимов 0 14:57"Нима учун Трампдан ФИФАдан натижани бекор қилишни сўрамайсизлар?" 0 14:11Энтони Жошуа ҳар қандай рақибни йўқ қилмоқчи 0 13:40АҚШ Ўзбекистондаги шахмат Олимпиадасига қандай таркиб билан келиши аниқ бўлди 0 13:14WBO Дмитрий Бивол учун мажбурий даъвогарни белгилади 0 12:46Португалиянинг ЖЧ-2026 дан чиқиб кетганида Роналдуни айблашди 0 12:23"Конор Макгрегорнинг энг кучли талқинига қарши жангга тайёргарлик кўряпман" - Холлоуэй 0 11:59Расман! Мурат Гассиевнинг рақиби эълон қилинди 0

20 окт 22:10
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди

Баҳрайнда давом этаётган Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби маълум бўлди.

Жасур Абдураимов бошчилигидаги ёшларимиз 2-турда Австралияни мағлуб (3:2) этиб, гуруҳда муддатдан аввал биринчи ўринни нақд қилишганди. Энди чорак финалда терма жамоамиз “C” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан тўқнаш келади.

Бугун ушбу гуруҳда 3-тур баҳслари якунланди. Япония 7 очко билан биринчи, Эрон эса 5 очко олиб иккинчи бўлди. Айнан Эрон чорак финалда терма жамоамизга рақиблик қилади.

Бўлажак баҳс Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кечади. Ушбу ўйин ғолиби кейинги йили Жанубий Кореяда ўтадиган Жаҳон (U-20) чемпионатига йўлланмани қўлга киритади. Мазкур баҳс, 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:15да бошланади.

Ундан олдин Ўзбекистон гуруҳ босқичининг сўнгги турини Хитойга қарши ўтказади. Бу учрашув эса 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:30да старт олади.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг