UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Abu Dhabi Grand Slam 2026 бошланмоқда. Бугун Диёра ва яна тўрт дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 12:08Фёдор Емельяненко: "Худога шукур, умримда бирор марта ҳам кўчада уришмадим. Можаролар оғзаки ҳал қилинган" 0 11:30"Президент Олимпиадаси"нинг илк куни 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:59А Серия. "Ювентус" ютқазди, "Наполи" меҳмонда 4 та гол урди 0 10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0

12 авг 13:48
Янгиликлар

Тадбирлар

ЎзДЖТСУ 65 ёшда: Кўзгуда яккакураш спорт турлари факультети

Хабарингиз бор, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 65 йиллигига бағишлаб сайтимиз орқали университет фаолияти тўғрисида мақолалар чоп этиб боряпмиз.

#UzDJTSU2020  #UzDJTSU_65_YOSHDA Навбатдаги саҳифамизда ҳам мазкур университетнинг яккакураш спорт турлари факультетига назар ташлаймиз. 

Мамлакатимиз спорт юлдузларини ўзида жамлаган яккакураш спорт турлари факультети энг биринчи ташкил этилган факультетлардан ҳисобланиб, дастлаб факультетга Р. Холмуҳаммедов декан вазифасини бажарган. Кейинчалик Ш. Калибаев, К. Ярашев, Н. Юсупов, О. Дадабоев, И. Алиевлар томонидан бошқарилган бўлса, айни пайтда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Зоҳиджон Артиқов раҳбарлик қилмоқда. 

Факультет таркибида халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти, миллий кураш турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти, бокс, таэквондо, қиличбозлик назарияси ва услубияти кафедралари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи таълим йўналишларида жами 1914 нафар талабалар ўзлари танлаган бокс, қиличбозлик, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, дзюдо, самбо, кураш ва белбоғли кураш спорт турлари бўйича таҳсил олишади. 

Ҳар бир кафедра, ҳар бир факультетнинг иқтидорли, спортда юқори марраларни забт этган талабалари бўлгани каби ушбу факультетда ҳам жаҳон спорт майдонида ғолибликни тантана қилган спорт усталари, халқаро тоифадаги спорт усталари, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи унвони соҳиблари, олимпия ва Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, халқаро турнирларда муваффақият қозонган  спортчи-талабалар кўпчиликни ташкил этади. Бунинг исботи сифатида факультет ифтихорлари саналадиган қуйидаги спортчиларнинг номларини келтириб ўтишимиз мумкин. 

Демак, Баҳодир Жалолов, бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида олимпия ўйинларининг чорак финалчиси (2016 йил), жаҳон чемпиони (2019 йил), жаҳон кубоги бронза медали соҳиби (2015 йил), икки карра Осиё чемпиони (2017 йил, 2019 йил ), профессионаллар ўртасида  оғир вазнда (2019 йилгача) чемпион профессинал бокчи.

Абдулла Тангриев,  халқаро тоифадаги спорт устаси, мутлоқ вазнда жаҳон чемпионати олтин медални қўлга киритган, 2008 йил Олимпиада ўйинлари кумуш медал соҳиби, жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, 5 карра Осиё чемпиони, кураш спорт тури бўйича жаҳон чемпиони,  «Шуҳрат» медали соҳиби.  Бекмурод Олтибоев, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, 2019 йил Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтган Осиё уйинлари совриндори,  Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда халқаро турнирлар ғолиби. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси.

Диёра Келдиёрова, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ҳамда халқаро турнирлар ғолиби. 2019 йил Италияда бўлиб ўтган жаҳон Универсиадаси совриндори, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти соҳибаси, дзюдо бўйича миллий терма жамоа аъзоси.

Бобо-Усмон Батуров, бокс бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинлари ғолиби, 2019 йил “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган. Бокс бўйича миллий терма жамоа аъзоси. 

Якка кураш спорт турлари  факультети ҳамкорлик алоқалари бўйича ҳам бир мунча ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, Жанубий Кореянинг “Данкук” университети, Япониянинг Спорт ва фан университети, Хитой жисмоний тарбия ва спорт университети, Беларус давлат жисмоний тарбия университети, Россия давлат жисмоний маданият, спорт, ёшлар ва туризм университети, Росиянинг Узоқ Шарқ давлат жисмоний маданият академияси, П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург давлат жисмоний маданият, спорт ва саломатлик университетлари билан халқаро алоқларни йўлга қўйилган. 

Шунингдек, Венгрия белбоғли кураш федерацияси ҳамда Қозоғистон спорт академияси кураш турлари кафедраси билан, ҳалқаро ҳамкорлик бўйича шартномалар тузилган. Бундан ташқари спорт федерациялари, Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари билан ҳам ҳамкорлик қилиб келишади.

Факультетнинг фахрий профессор-ўқитувчиларидан, халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси доценти, Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатаган спорт устаси (1975 йил), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган физкультура ва спорт ходими (1982 йил) Аслан Элов, бокс, таэквондо, қиличбозлик, назарияси ва услубияти кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Рустам Холмуҳаммедов ва миллий спорт турлари, ўйинлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори, “ 1- даражали Соғлом авлод учун” ордени соҳиби Талъат Усмонхўжаевларни танимаган, билмаган спорт соҳаси вакили бўлмаса керак. Боиси, ўз соҳасининг ҳақиқий билимдонлари бўлган бу фахрий ўқитувчилар юзлаб талабаларнинг мукаммал билиб олиб, мутахассис-кадрлар бўлиб етишиш йўлида   устозлик қилишмоқда. 

Шу ўринда бир гап. 1932 йилда туғилган, умрини спортга бағшида этган, деярли тўқсон ёшни қаршилаётган Талъат Усмонхўжаев ҳали ҳамон талабаларнинг севимли устози. Талъат аканинг иродасига, жисмоний бақувватлигига, хатти-ҳаракатларига қойил қолмай илож йўқ. Талабаларга ҳам назарий, ҳам амалий томондан дарс ўтишлари, миллий ва ҳаракатли ўйинлардан техник ва тактик машқларини ўзи бажариб кўрсатишларини четдан кузатган одам ҳавас билан боқиб, ҳеч иккиланмай соғлом, бақувват, кучли ва узоқ умр кўриши учун спортга ошиқ бўлишиям бор гап.

Зоҳиджон АРТИҚОВ, яккакураш спорт турлари факультети декани: 

- Университетимизда талабалармизнинг ўз соҳалари бўйича илм олиб, етук кадрлар бўлиб етишишида ҳар қачонгиданда қулай шарт-шароитлар яратилган. Ректоримиз Маҳмуджон Рустамович Болтабаев бошчилигида кенг миқёсда  бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ўқув хоналари, машғулот заллари кенг ва ёруғ, энг сўнгги русмдаги жиҳозлар билан таъминланган. Мақтаяпти демангу янаям эътиборли томони университетнинг экооламиям ҳавас қилса арзигулик. Атроф яшилликка бурканган. Бу мусоффолик, бу қулайлик ўқитувчиларимизниям, талабаларимизниям   кўзлаган мақсадлари сари дадил қадам ташлашига туртки бўлиши ҳақиқат!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг