UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

15 ноя 08:48
Янгиликлар

Камондан отиш

Камончиларимиз тарихда илк бор микст дастурида Осиё чемпионати совриндорига айланишди

Бу ҳақда Ўзбекистон камондан отиш федерацияси хабар берди.

"Бангладешнинг Дакка шаҳрида бўлиб ўтган 24-Осиё чемпионатида юртимиз камончилари тарихий ютуққа эришиб, юқори профессионаллик, матонат ва ғалабага бўлган қатъиятини ёрқин намоён этдилар.

Аралаш жуфтлик баҳсларида Париж Олимпиадаси иштирокчилари — Амирхон Содиқов ва Зиёда Абдусатторова ажойиб натижа қайд этдилар. Улар кескин кечган ярим финалда амалдаги Париж-2024 Олимпия чемпионлари — Жанубий Корея жамоасини мағлуб этиб, Ўзбекистон камондан отиш тарихида мислсиз саҳифани очдилар. Бу ғалаба жамоамизнинг дунёнинг етакчи терма жамоалари билан тенгма-тенг беллаша олишини исботлади.

Финал баҳсида эса Ўзбекистон дуэти Хитой Тайпейи терма жамоаси билан куч синашиб, 6:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шунга қарамай, улар мамлакатимиз тарихида илк бор аралаш жуфтлик йўналишида Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлдилар.

Мусобақанинг яна бир тарихий онлари эркаклар терма жамоасига насиб этди — улар илк бор бронза медалини қўлга киритдилар. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда вакилларимиз қатъият ва ишонч билан Қозоғистон жамоасини мағлуб этдилар", дейилади федерация хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг