UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

14 ноя 23:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳрам Ғиёсов, Баҳодир Жалолов ва Лазизбек Мулложонов жанг қилган Тошкентдаги бокс оқшомининг барча натижалари битта саҳифада

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида Lift Promotions ва Matchroom Boxing ҳамкорлигидаги профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Турнирнинг асосий жанги ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилди. Унда чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов россиялик Марк Урвановга қарши рингга кўтарилди.

Оқошомнинг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи жанги супероғир вазнда ўтказилди. Рингда мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган боксчилар Баҳодир Жалолов ҳамда нигериялик Соломон Адебайо ўзаро тўқнаш келди.

Мазкур саҳифа орқали мусобақада қайд этилган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.




Бокс оқшомининг тўлиқ карди:

Марказий жанг.Ярим ўрта вазн тоифасида 8 раундлик жанг: Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон, 18-0-0) - Марк Урванов (Россия, 25-5-2), (4-раундда КО-ТКО);

Супероғир вазнда 8 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 17-0-0) - Соломон Адебайо (Нигерия, 14-1-0), (4-раундда КО-ТКО); 

Супероғир вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Лазизбек Мулложонов (Ўзбекистон, 7-0-0) - Моньясаҳу Муритадор (Нигерия, 6-4-2), (Рақиб 3-раундда жангни давом эттирмади); 

Оғир вазнда 6 раундлик жанг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон, 6-0-0) - Гутрам Нгоя (Танзания, 13-3-0), (1-раундда КО-ТКО);

Супероғир вазнда 6 раундлик жанг: Озодбек Алиев (Ўзбекистон, 4-0-0) - Александр Зубков (Россия, 11-13-0), (2-раундда КО-ТКО); 

Иккинчи ўрта вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Нурислом Исмоилов (Ўзбекистон, 8-0-0) - Жозеф Маигвисья (Танзания, 15-6-0), (4-раундда КО-ТКО);

Иккинчи ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Аълохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-2) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 4-0-2), (Жанг дуранг билан якунланди);  

Супер ярим ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Ражаб Бутаев (Россия, 16-1-0) - Артём Пугач (Россия, 3-13-4), (Очколар ҳисобига кўра); 

Ярим енгил вазнда 6 раундлик жанг: Бахтиёр Илёсов (Ўзбекистон, 1-5-0) - Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон, 5-0-0), (2-раундда КО-ТКО); 

Ярим ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Шерзод Хабибов (Ўзбекистон, 4-1-0) - Асадбек Бекмирзаев (Ўзбекистон, 2-1-0), (Очколар ҳисобига кўра).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг