UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

15 ноя 10:12
Янгиликлар

Формула-1

Тошкент мезбонлик қиладиган FIA Бош Ассамблеясига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Теглар :  FIA
Маълумки, жорий йил декабрь ойида Марказий Осиё тарихида илк бор пойтахтимизда FIA — Халқаро Автомобил Федерацияси Бош Ассамблеяси ҳамда нуфузли FIA Awards тақдирлаш маросими ўтказилади.

Шу муносабат билан кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Қўмита раҳбарияти ҳамда мамлакат Автоспорт ва картинг миллий федерацияси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда мазкур йирик тадбирга тайёргарлик жараёнлари батафсил кўриб чиқилди.

Учрашув давомида МОҚ раҳбарияти томонидан бир қатор аниқ вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, тадбирни юқори савияда ташкил этиш, нуфузли хорижий делегацияларни кутиб олиш учун барча зарур шароитларни яратиш, хавфсизлик ва меҳмонлар қулайлигини таъминлаш, шунингдек, масъул идоралар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Алоҳида эътибор логистика масалалари, волонтёрлар фаолияти, иштирокчиларни ахборот билан таъминлаш ишлари ҳамда улар учун маданий дастур шакллантиришга қаратилди. Бундай юксак мақомга эга тадбирни ўтказиш барча тузилмалар томонидан максимал уйғунлик ва юқори масъулиятни талаб қилиши расмийлар томонидан таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг