UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Осиё ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижаси битта саҳифада (LIVE) 0 19:30Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 19:09Президент шахматчиларимизни тақдирлаб, Янги Тошкентда 500 ўринли шахмат саройи қуришни таклиф қилди 0 18:44Буюк Британия парламенти аъзоси "Манчестер Сити"ни АПЛдан четлатишга чақирди 0 18:15Осиё ўйинларининг ўнинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:48Осиё ўйинларининг ўнинчи кунини 3 та медаль билан якунладик: уларнинг 2 таси олтин! 0 17:18Таэквондочиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:43"Манчестер Сити" АПЛ томонидан қўйилган айбловларга жавоб қайтариш ниятида 0 16:09Осиё ўйинлари: эртага тўрт нафар боксчимиз ярим финалда жанг қилади 0 15:16Осиё ўйинларига бормаган боксчиларимиз Хитойдаги турнирда қатнашишди 0 14:35Осиё ўйинларининг дзюдо беллашувларига қуръа ташланди. Ҳамюртларимизнинг илк рақиблари маълум 0 12:13Диёра Келдиёрова узоқ танаффусдан кейин татамига қайтмоқда! 0 10:00Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилаб, Осиё ўйинлари чемпионига айланди 0 09:11Ямаль Мессини Марадона ва Пеледан яхшироқ деб ўйлайди 0 22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0

15 ноя 11:36
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон кубоги, 1/8 финал. Жавоҳирда ғалаба, Нодирбек дуранг ўйнади

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси иштирокида бошланган нуфузли мусобақанинг 1/8 финал илк учрашувлари ўтказилди. 19 ёшли Жавоҳир Синдаров драматик кечган баҳсда германиялик гроссмейстер Фредерик Свенни мағлубиятга учратди. Свен учинчи босқичда амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. 

Бешинчи даврага етиб келган иккинчи гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев арманистонлик Габриэл Саргиссян билан дуранг ўйнади. Бугун шахматчилар ўртасида жавоб учрашувлари ўтказилади. Синдаровни дуранг натижа ҳам 1/4 финалга олиб чиқади. Партиялар бизнинг вақт билан соат 14:45да бошланади.  

Жавоҳир Синдаров — Фредерик Свен (Германия) - 1:0

Нодирбек Якуббоев — Габриэл Саргиссян (Арманистон) - 0,5:0,5

Эслатиб ўтамиз, Шамсиддин Вохидов ва Нодирбек Абдусатторов учинчи босқичда рақибларига имкониятни бой бериб, жаҳон Кубогидаги иштирокларини якунлаган эди. Улар 11 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг