21 янв 10:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пакьяо кечаги ғалабасидан сўнг Мейвезерни реванш жангига чақирди
Филиппинлик афсонавий боксчи Мэнни Пакьяо америкалик яна бир афсона, енгилмас Флойд Мейвезерни реванш жангига чорлади.
Кеча Пакьяо Лас-Вегас шаҳрида америкалик Эдриен Бронерни мағлубиятга учратиб, ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилган эди. Жанг якунланиши билан Мэнни Флойдни реванш жангига таклиф қилди.
“Агар ҳақиқатан ҳам Флой катта боксга қайтишни истаса, у билан жанг қилишга тайёрман”, - деди Мэнни.
Кечаги жангни Мейвезер бевосита аренадан томоша қилди. Флойд агар Пакьяо ғалаба қозонадиган бўлса, рингга чиқиб кейинги жанги айнан Мэннига қарши ўтказилишини эълон қилмоқчи эди. Лекин амалда бундай бўлмади.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар