05 авг 09:10
Янгиликлар
Пакьяога қарши 4 та жанг ўтказган афсонавий боксчи фаолиятини якунлади
Маркес профессионал боксдаги фаолиятини 1993 йилда бошлаган эди. У илк жангидаёқ мағлубиятга учраганди. Мексикалик боксчи сўнгги бор 2014 йилнинг май ойида жанг ўтказганди. Ўшанда у Майк Альварадони мағлубиятга учратган эди.
43 ёшли Маркес шу йил охиригача яна битта жанг ўтказишни режалаштираётганди. Лекин маълум сабабларга кўра бу жанг санаси бир неча бор ўзгартирилди. Охир оқибат Маркес фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.
Маълумот учун, Маркес филиппинлик бокс афсонаси Мэнни Пакьяога қарши оз эмас, кўп эмас, 4 та жангда рингга кўтаирилган. Тўртинчи тўқнашувда Маркес Пакьяони нокаутга учратган эди.
Бундан ташқари, Маркес фаолияти давомида Мануэль Медина, Деррик Гейнер, Орландо Салидо, Марко Антонио Баррера, Хоэль Касамайор, Хуан Диас каби машҳур боксчиларни мағлуб этган. Флойд Мэйвезер, Тимоти Брэдлига имкониятни бой берган.
Фикрлар