UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50Ҳиндистон Осиё чемпионатида яна Ўзбекистон ва Қозоғистонни ортда қолдирди 0 09:29Англия кубоги 1/2 финалига қуръа ташланди 0 09:08Хабиб ёки Ислам? Арман Царукян энг яхшисини айтди 0 08:47Деонтей Уайлдернинг иштаҳаси очилди 0 08:26Ўзбекистон ёки Қозоғистон? Қайси давлатдан 1/2 финалга кўпроқ боксчи етиб келди? 0 08:05Остон Ўруновнинг янги жамоаси маълум 0 07:44Бугун 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионати финал чиптаси учун рингга кўтарилади 0 07:23UFC ростеридаги энг ёш аёл жангчи промоушендаги илк ғалабасини қўлга киритди 0 07:02Upper Austria Ladies Linz. Иккинчи ракеткамиз муваффақиятли старт олди 0 23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0

17 дек 16:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Поветкинда яна допинг топилди, Стиверн билан жанг бекор қилинди

Россиялик супероғир вазн тоифасидаги боксчи Александр Поветкин (30-1, 22 КО)нинг қон таркибида жангга бир неча соат қолган бир пайтда тақиқланган модда топилди.

Бутунжаҳон антидопинг ассоциацияси бу маълумотни расман тасдиқлади. Шу йилнинг 6 декабрь куни Поветкиндан олинган тахлил ижобий натижа берган. Унинг қонида тақиқланган препарат – Остарин моддаси борлиги аниқланди.

Табиийки, WBC ташкилоти россиялик боксчига бугун кечқурун Екатеринбург шаҳрида Бермэйн Стивернга қарши ўтказиладиган чемпионлик жангини бекор қилди.


“Поветкин дисквалификация қилинади. Стиверннинг жамоаси бизни бугунги жангда иштирок этмаслиги бўйича огоҳлантирди”, – деди WBC ташкилоти президенти Хосе Сулаймон.

Остарин – SARM гуруҳига мансуб дори воситаси бўлиб, машғулотларда чидамлиликни ошириш учун қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бу Поветкин билан боғлиқ иккинчи ҳолат бўлди. Шу йилнинг баҳорида Деонтей Уайлдерга қарши ўтказилиши керак бўлган жанги олдидан унинг қон таркибида Мельдоний моддаси аниқланганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг