UZ

Сўнгги янгиликлар

10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 10:23Осиё ўйинларининг учинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

10 авг 18:55
Янгиликлар

Бошқалар

Президент спортчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қарорга имзо чекди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларни тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Қарорни имзолади.

Қарорда мустақиллик йилларида Ўзбекистон миллий терма жамоалари спортчиларининг Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларни қўлга киритишлари, дунёда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори, спорт салоҳияти ва ютуқлари тизимли равишда ошиб боришини таъминлашга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланган.

Айни пайтда, юқори малакали спортчиларни тайёрлашда машаққатли меҳнат ва катта куч талаб этилишини инобатга олган ҳолда спортчиларнинг ўз маҳоратларини мунтазам ошириб боришлари, жисмонан ва маънавий етуклигини таъминлаш билан бирга, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириб бориш зарурлиги қайд этилган.

Шу муносабат билан қабул қилинган мазкур қарорда кенг кўламли миқёсдаги аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Жумладан, Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларини жисмоний тарбия ва спорт соҳасини бошқаришга фаол кўмаклашиш, жамоат ва спорт ишларига босқичма-босқич жалб этишга доир “Катта спортдан кейинги фаолият” ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқилиши белгиланган.

Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларига тўланадиган ойлик тўловлар ва уларни тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш миқдорлари аниқ белгилаб берилган. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод тўланадиган ойлик тўловлар ва уларни тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилиши назарда тутилган.

Қарорга мувофиқ, Олимпия ва Паралимия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, қарорда Ўзбекистоннинг машҳур спортчиларига хусусий спорт муассасаларини барпо этиб, ўзларининг маҳорат мактаблари фаолиятини кенг йўлга қўйиш имкониятини яратиш мақсадида уларга “ноль” қийматида бинолар бериш, ер ҳамда банклардан кредитлар ажратиш, бошқа имтиёзлар бериш юзасидан зарурий чоралар кўриш белгиланди. Қарор доирасида белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши жисмоний тарбия ва оммавий спортнинг жамиятимиз ҳаётидаги ролини янада кучайтириш, спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчилар ва уларни тренерлари меҳнатини муносиб рағбатлантириш, қолаверса, нуфузли халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган машҳур спортчиларимиз сафларини тобора кенгайтиришга хизмат қилади.

Қарорнинг тўлиқ матни матбуотда эълон қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
10 авг 19:32:57
Aslanbek
Спасибо Вам Шавкат Миромонович!!!
   
10 авг 19:52:07
КОНЪСУЛ
Рахмат ажойиб Қарор учун
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг