UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Порье Махачевнинг UFC’даги имкониятлари ҳақида гапирди 0 08:17"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади 0 19:01UFC Гавайи оролларида турнир ташкил қиладими? — Дана Уайт жавоб берди 0 18:39Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэнинг техник имкониятларига баҳо берди 0 18:18Турки аш Шайх боксда пуллик трансляцияларни бекор қилишини айтди 0 17:54Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин 0 17:27Усик реваншда Дюбуани нокаут қилиш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 17:01Двалишвили: "Мен UFC’даги ягона америкалик чемпионман" 0 16:38Холмурод Нурматов ACA Лигаси рейтингида кўтарилди 0 16:16Терма жамоага хорижлик мураббий керакми? 0 15:54Даррен Тилл Тони Фергюсон билан бир кардда Люк Рокхолд билан жанг қилади 0 15:25Универсиада-2025: Элдорбек Усмонов Ўзбекистон рекордини янгилади 0 15:01ONE FC. Бугун Авазбек Холмирзаев навбатдаги жангини ўтказади 0 14:39"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди (ФОТО) 0 14:18Универсиада-2025: Бугун олти нафар ўзбекистонлик спортчиларга мухлислик қиламиз 0

14 сен 07:22
Янгиликлар

Токио-2020, Олимпия ўйинлари

Президентимиз қўйган вазифалар масъулиятимизни оширади

Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни спортга жалб қилиш, шунингдек, спорт соҳасини тубдан ривожлантиришга долзарб масала сифатида эътибор қаратиляпти.

Натижада шу йил Токиода бўлиб ўтган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида юртимиз вакиллари юксак натижаларни қўлга киритиб, давлатимиз байроғини баланд кўтарди.

Жумладан, Паралимпия мусобақаларида Ўзбекистоннинг 48 нафар паралимпиячиси 8 та спорт турининг 55 та йўналиши бўйича 8 олтин, 5 кумуш ва 6 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 160дан зиёд давлат орасида 16-ўринни, МДҲ ва Осиё мамлакатлари ичида 4, туркий тилли давлатлар орасида 2, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. Бу натижалар бутун халқимизни чексиз қувонтирди.

Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига автомашиналар ва пойтахтимиздан квартиралар ажратилди. Президентимиз фармони билан ғолиб спортчилар, уларнинг мураббийлари ва барча иштирокчилар пул мукофотлари билан тақдирланди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Токиода ўтган XVI Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашиб, уларни, мураббийлари ва ота-оналарини шахсан ўзи қутлади ва турли давлат мукофотларини топширди. Шунингдек, давлат раҳбари учрашувда энди эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, Ватанимизнинг спорт соҳасидаги улкан салоҳиятини тобора кенгроқ намоён этиш учун 2024 йилда Парижда бўладиган Паралимпия ўйинларига бугундан бошлаб аниқ тизим асосида тайёргарлик кўриш зарурлигини таъкидлади. Келгуси мусобақаларга стол тенниси, қиличбозлик, камондан отиш, велоспорт, от спорти, бадминтон сингари турлар бўйича ҳам йўлланмалар учун курашиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан бўлғуси Паралимпия ўйинларига пухта ҳозирлик кўриш учун зарур чораларни амалга ошириш, жойларда жисмоний имконияти чекланган фуқароларимиз ўртасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиб, амалга ошириш, пара-спорт турлари бўйича иқтидорли атлетларни саралаш ва уларнинг захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш, хусусан, спорт таълими масканларида тегишли ўқитиш дастурлари ва методикасини жорий қилиш билан бирга, уларда паралимпия бўлимларини ташкил этиб, қўшимча квоталар ажратиш кераклиги таъкидланди.

Президентимизнинг паралимпия ҳаракатини ривожлантириш бўйича берган топшириқлари, кўрсатмалари биз таълим соҳаси вакиллари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Таъкидлаш жоизки, юртимизда Олимпия ўйинлари қатори Паралимпия мусобақаларига ҳам ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш учун барча зарур шароитлар яратилди.

Бу борада 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Мазкур ҳужжатларга асосан барча олий ўқув юртларида I-II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча 2 фоизлик квота асосида махсус имтиёзлар жорий қилинди. Ушбу имтиёзлар жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг нафақат спорт билан шуғулланиши, балки спортдаги карьерасини тугатганидан сўнг танлаган йўналиши бўйича бевосита педагоглик ва тренерлик фаолиятини давом эттириши имкониятини беради.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетимизда ҳам 2018-2019 ўқув йилдан бошлаб Паралимпия спорт турлари кафедраси ташкил қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилда жисмоний имконияти чекланган талабаларнинг олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Адаптив жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш факультети негизида Паралимпия факультети ташкил этилди.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) бакалавриат таълим йўналиши негизида “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилди.

Қайд этиш жоизки, бу саъй-ҳаракатлар Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳамма тенг ҳуқуқга эга эканлигининг амалдаги намунаси сифатида ҳаёт тақозоси билан айрим нуқсонлар билан туғилган ёшларимизга ҳам қулай шароитлар яратиш, уларни спортга жалб этиш, паралимпия ҳаракатини ривожлантириш борасидаги амалий ишлардан бири бўлди. Айни пайтда Паралимпия факультетимизнинг кундузги бўлимида 91 нафар, сиртқида 35 нафар, жами 126 та нафар талаба таҳсил олмоқда.  

Токиода ўтган XVI паралимпия ўйинлари иштирокчилари ва совриндорлари орасида университетимиз талабалари ҳам кўпчиликни ташкил этиши қувонарли ҳол. Жумладан, параенгил атлетика бўйича Бобур Омонов (олтин медель), Иззат Турғунов (6-ўрин), Сабина Суханова (4-ўрин), Роза Қўзиева (пауэрлифтинг кумуш), Темур Ғиёсов (4-ўрин), Ҳайитмурод Шерқўзиев  (параконоэ 4-ўрин), Шаҳноза Мирзаева (параканоэ 6-ўрин) ўз йўналишларида муносиб иштирок этиб, умумжамоамиз натижаларига катта ҳисса қўшдилар. Умуман, ҳар бир иштирокчи матонат ва жасорат намуналарини кўрсатиб, юртимиз ёшларига намуна бўлди.

Паралимпиачиларимизнинг муваффақиятлари замирида, албатта, давлатимиз раҳбари раҳнамолигида юртимизда яратилган шарт-шароит ва имкониятлар, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор мужассам. Бундан ташқари, республикамизда “Спорт ҳамма учун” лойиҳаси доирасида Параспорт халқаро фестивали ўтказилиши, энг аввало, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни параспорт турлари билан кенг қамраб олиш, спорт орқали соғлиғини тиклаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятга интеграция қилиш учун давлатимиз томонидан яратиб берилган катта имконият десак муболаға бўлмайди.

Мухтасар айтганда, қайд этиш жоизки, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ўртасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, келгуси паралимпия ўйинларида бундан-да юксак натижаларни эгаллаш ҳамда айрим нуқсонга эга ўғил-қизларимизнинг ҳаётга умидини, ишончини ошириб, спортга кенг жалб этишда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Паралимпия факультетимиз жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшади.  

Сойиб ТОЖИБАЕВ, ЎзДЖТСУ Паралимпия факультети декани, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг