UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45Арман Царукян: "Уайтнинг гапларига қўшиламан. Ким ҳақиқий даъвогар эканлигини кўрсатиб қўяман" 0 18:24ПСЖ Доннаруммага ўринбосар топди 0 18:01"Махачев билан баҳорда жанг қилишга тайёрман" - Чарльз Оливейра 0 17:38"Кейинги даъвогар Чимаев бўлади" - Дана Уайт 0 17:16Алекс Перейранинг ўзи UFC'дан Анкалаевга қарши жангни сўради 0 16:52Саудия Арабистонидагилар Винисиусдан умидларини узишмаган 0 16:25Мераб Двалишвили навбатдаги даъвогар ким бўлишини айтди 0 16:02Сафина Садуллаева ҳозирги жисмоний ҳолати ва олдинда кутиб турган мусобақалар ҳақида гапирди 0 15:40Ўзбекистон шахмат оламидаги нуфузли мусобақалардан бирига мезбонлик қилади 0 15:34"У хатто овқат ҳам ея олмади!". Царукяннинг мураббийи жароҳат ҳақида маълумот берди 0 15:17Рубен Аморим: "Рэшфорд жамоамизга мос футболчи эмас" 0 14:55Анкалаев — Перейрага: "Ўзинг учун ўлим ҳукмини имзоладинг" 0 14:32"Tashkent Select" Қозоғистон ёшлар чемпионатида яна бир ғалабага эришди 0 14:10Баҳодир Жалоловга 7 маротаба ютқазган Қамшибек Конкабаев боксдаги фаолиятини якунлади 0 13:47"Ливерпуль" дарвозабони клубдан кетмоқчи 0

01 янв 15:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Проф боксчиларимизнинг 2019 йилдаги иштирокини Қудратилло бошлаб беради, жангга 4 кун қолди!

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўзининг навбатдаги муҳим жангини ўтказади.

Айнан унинг жанги билан ўзбекистонлик профессионал боксчиларнинг 2019 йилдаги иштироки бошланади. Яқиндаги WBC Silver чемпионлик камаридан воз кечган чарм қўлқоп устамиз энди ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун жанг қилади. 25 ёшли Абдуқаҳҳоров япониялик 31 ёшли боксчи Кеита Обарага қарши рингга кўтарилади. 

Қудратилло IBF рейтингида 4-ўринни эгаллаб турибди, Обара эса 6-поғонадан жой олган. Жанг ғолиби рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олади ва ушбу вазн тоифасида IBF чемпиони Эррол Спенсга қарши рингга кўтарилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Абдуқаҳҳоров - Обара саралаш жанги 5 январь куни Малайзияда бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 KOs) профессионал боксдаги фаолияти давомида 15та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган. 

Обара эса проф боксдаги 12 йиллик фаолияти давомида 24та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 20тасида ғалаба қозонган. Ўн саккизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Учта жангда мағлубиятга учраган ва эътиборлиси барчасида нокаутни қабул қилиб олган. Битта жанг дуранг билан якунланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
01 янв 18:56:44
SPRINTERshashist
Тренеровкани кучайтириб кутиш керак эртами кечми спеес жанг килишга мажбур
   
01 янв 16:29:48
Dilshot Solihov
Qudratilla Abduqoxorov g'alaba qozongan taqtirdayam Oltin kamar uchun jang 5 oysiz o'tkozomidi! Chunki chimpiyon Spins yengil vazindagi yana bir chimpiyon Mayki Garsiyaga qarshi jangi 2 oydan oshiq vaqt bor bu digani yarim yil diganda Qudratilla chimpiyonlik uchun ringa chiqolsa kere ! Qudrattilani Aqshga yo'l olib 7 oy umrini jangsiz o'tkazgani unga yahshi bo'madi hattoki WBC digi 4 o'rnidan ham 6 chi o'ringa tushib qoldi bu orada esa Garsya Lamachenkadan qochish maqsadida Erol spins bilan janga kelishib oldi . Nima bo'gandayam omad kimdadur Translatsyadan habri bo'sa etvorila ???
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг