UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:15Ҳамюртларимиз иккита чемпионлик камари учун жанг қиладиган Тошкентдаги Octagon 91 турниридан ОНЛАЙН 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0 17:12"Манчестер Сити" ва АПЛнинг яна икки клуби Баэнани кузатмоқда 0 16:45Мирафзал Ахтамов Нурсултон Рўзибоевнинг Майкл Пейжга қарши жангига тахмин билдирди 0 16:02Энди Руис икки йиллик танаффусдан кейинги илк жангда мағлуб бўлди 0 15:30Жавоҳир Умматалиев яна Дюбуа билан бир кардда жанг қилади. Сана ва манзил аниқ 0 14:54EЧЛнинг асосий даъвогарлар рейтинги эълон қилинди. Амалдаги чемпион ТОП-3 да эмас! 0 14:27"Буни қилманг!". Соболенко Раҳимова билан баҳсдан кейин мухлисларни наша чекишни тўхтатишга чақирди 0 14:10Асадхўжа Мўйдинхўжаев навбатдаги жангини ҳам Британияда ўтказади. Жанг санаси маълум (ПОСТЕР) 0 13:35Имавов Шон Стриклендга қарши чемпионлик жангини тасдиқлади 0

10 сен 07:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профессионал бокс. Фарғонада Ўзбекистон чемпионлари аниқланди, ғолиб 8 млн сўмга эга бўлди

Бешта вазн тоифасида ўтказилган мазкур финал жанглари мухлис ва мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

Шахсан вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев ташаббуси билан Фарғона вилояти профессионал бокс федерациясига тақдим этилган “Амфитеатр” мухлислар билан тўлиб тошди. 

Жанг кечасини вилоят ҳокими табрик сўзлари ва боксчиларга омад тилаган ҳолда очиб берди. Сўнгра, Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси раиси ўринбосари Владимир Шин сўз олиб, барча фарғоналикларни янги қуриб битказилган профессионал боксга ихтисослашган “Али” клуби ва Фарғона вилояти профессионал бокс федерацияси фаолиятига омад тилади. 

Жанглар ҳам бир-биридан шиддатли кўриниш олди. Дастлаб, 53.525 кг вазн тоифасида учинчи ўрин учун фарғоналик Умиджон Маликжонов Хоразм вилояти вакили Йўлдошбой Оллоназаровни мағлуб этди. Финал жангида эса, тажрибали Олим Назаров навоийлик ёш иқтидор эгаси Нуржан Сериковни мағлуб этди ва Ўзбекистон чемпионлик камарини қўлга киритди. 

63.503 кг вазн тоифасидаги жанглар ҳам қизиқарли кечди. Тошкент шаҳри вакили Шоҳрух Ашуров мезбон боксчи Исломбек Турсунбоев устидан ғалаба қозониб, учинчи ўринни банд этди. Финал жангида хоразмлик Абдурасул Исмоилов Навоий вилоятидан ташриф буюрган Улуғбек Дўстмуродовни 3-раундда техник нокаутга учратди ва чемпионлик камарига эга бўлди. 

66.678 кг вазн тоифасида учинчи ўрин Хоразм вилояти вакили Фаррух Илҳомовга насиб этди. Унинг рақиби мусобақага етиб кела олмади. Финал жангида Тошкент шаҳри вакили Муҳаммадсалим Сотиболдиев ва мезбон боксчи Акрамжон Мамажонов тўқнаш келди ва унда пойтахтлик боксчи очколар ҳисобида устун келди. 

Қолган вазн тоифаларида фақатгина финал жанглари ўтказилди. 69 кг вазн тоифасида фарғоналик Акмалхон Жамолхонов сурхондарёлик Музаффар Рашидовни очколар ҳисобига мағлуб этди. 

Сўнги финал 76,203 кг вазнда бўлиб ўтди. Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилган Муслимбек Олимов хоразмлик Ражапбой Отаназаровни биринчи раунднинг илк сонияларидаёқ нокаутга учратди. 

Шундай қилиб, профессионал бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5 вазн тоифасидаги дастлабки ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Қолган 5 вазн тоифасидаги финал жанглари эса 15 сентябрь куни Самарқандда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу финал жанглари 6 раунддан иборат бўлиб, ғолиб - 8 млн, иккинчи ўрин сохиби - 4 млн, учинчи ўринни қўлга киритган боксчи - 2 млн сўмни қўлга киритдилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг