UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0

09 июл 09:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Профессионал бокс. Ўзбекистон чемпионатида кучлилар сараланмоқда + ФОТО

Теглар :  Бокс
Хабарингиз бор, 7 июль куни Андижон вилояти Хонобод шаҳри илк бора ўтказилаётган профессионал боксчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ярим финал бахсларининг дастлабкасига мезбонлик қилди.

Асосий жанг оқшомидан аввалги куни вазн ўлчаш маросими ва очиқ машғулотлар ўтказилди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ярим финал бахслари билан бир қаторда ўртоқлик жанглари учун Озарбайжон ва Қозоғистондан ҳам профессионал чармқўлқоп усталари  таклиф этилди. Шунинг учун, махаллий мухлислар ва қўшни вилоятдан ташриф буюрганлар учун ҳам ушбу жанг кечаси катта қизиқиш уйғотди. Қолаверса, Хонобод шаҳри ҳокимияти ва Андижон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ташкилотчилик юқори савияда йўлга қўйилди. Хонобод шаҳри ҳокими томонидан мехмон боксчи ва мураббийларга зарбоф чопон кийдирилиб, ўзига хос эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди. Бир сўз билан айтганда ушбу жанг оқшоми барчада катта таассурот қолдирди. Шу ўринда ташкилотилик учун, Хонобод шаҳри ҳокимияти жумладан Мусохон Мамадалиевга, жисмоний тарбия ва спорт бошармаси мутасаддиларига ҳамда тажрибали мураббий, профессионал бокс Федерацияси бош директори Набижон Исмоновларга Ўзбекистон профессионал бокс Федерацияси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Дастлаб  ўртоқлик жанглари ўтказилди. Ринга биринчи бўлиб, 61 кг вазн тоифасида мезбон Абдулазиз Нажмиддинов ҳамда қашқадарёлик Шоҳрух Хикматуллаевлар кўтарилди. Ушбу жангда техник нокаут билан Абдулазиз Нажмиддинов ғалаба қозонди. 69 кг вазн тоифасида Озарбайжондан ташриф буюрган Роман Закиров Тошкент шаҳри вакили Иброхим Назирбаевга қарши жанг олиб борди. Муросасиз ўтган қарама қаршиликда ўртоқлик учрашувга хос тарзда дуранг қайд этилди. 76 кг вазнда эса, яна бир мехмон боксчи қозоғистонлик Сейлхан Қуралбоев яна бир тошкентлик тажрибали мураббий Зуфар Сулаймонов шогирди Равшанбек Махаммаджоновга қарши жанг олиб борди. Ушбу жангда ҳамюртимиз Равшанбек яққол устунлик билан ғолиб чиқди.

Асосий ярим финал қарама-қаршиликлари  ҳам шиддатли кечди. 10 та вазн тоифасида 6 раунддан иборат бўлган жангларнинг 50 кг вазн тоифасида андижонлик Шаҳзодбек Шаробиддинов, 53 кгда Нуржан Сериков(Навои), 57 кгда Бексултон Раушанов(Тошкент вил), 61 кгда Бургут Хожибоев (Наманган), 63 кгда Абдурасул Исмоилов (Хоразм), 66 кгда Мухаммадсалим Сотиболдиев (Тошкент шаҳри), 69 кгда Музаффар Рашидов (Сурхондарё), 76 кгда Ражаббой Атаназаров (Хоразм), 79 кгда Шахзод Маузеров (Сурхондарё), сўнги +90 кг вазн тоифасида Ренат Рахимов (Қорақалпоғистон)лар ғалаба қозониб, финал баҳсларига йўл олишди.

Эслатиб ўтамиз, ярим финал беллашувларининг навбатдагиси 14 июль куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг