UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 апр 11:29
Янгиликлар

Тадбирлар

Қарши ИОЗМИ директори ўзи ўқиган мактабга китоблар совға қилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда китобхонликка қаратилаётган юксак эътибор боис, аҳоли орасида , айниқса, ёшларимизда мутолаа маданиятини юксалишига хизмат қилаётгани аҳамиятлидир.

Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу хайрли ташаббус туфайли эндиликда мансабдор шахслар, зиёлилар, ишчи ходимлар ўзлари тахсил олган умумий ўрта таълим мактабларига китоблар совға қилишмоқда. 

Хусусан, Қарши ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати директори Нормаҳмат Жалилов ҳам ўзи таҳсил олган Қамаши тумани Новобод қишлоғидаги 12-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига ўзбек миллий ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларининг сара асарларидан иборат 100 дона китоб совға қилди. 

- Биз мактабимизда билим олиб, кейинчалик жамиятимизда, эл орасида нафи тегадиган, элда эъзоз топган битирувчиларимиз билан фахрланамиз, - деди мактаб кутубхоначиси Шоира Шодмонова. - Мактабимиз кутубхонасига жисмоний тарбия ва спортни вилоятимизда ривожланишида ҳисса қўшиб келаётган, таниқли устоз-мураббий, жонкуяр раҳбар, Наврўз тантаналари, тўй ва сайилларда ўтказиладиган, миллий спорт туримиз бўлган кураш давраларини бош ҳакам, бош баковул сифатида доимо одиллик ва ҳалоллик билан бошқарадиган Нормаҳмат аканинг сара адабиётлар совға қилиши ўқувчиларимизнинг китобга янада меҳр қўйиши ва шу орқали тасаввур олами, дунё қараши кенгайиб, маънавияти шаклланиши бор гап.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг